Аёлларнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир

07.03.2018, 17:49

Аёлларнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир

Мамлакатимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда. Ушбу айём муносабати билан пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакатимиз хотин-қизларини байрам билан табриклади.

Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир, деди Президентимиз. Менинг тилагим, менинг мақсадим битта – оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 мартдаги қарорига мувофиқ бу йил янги тартиб асосида 28 нафар фаол қизларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Бугунги кунда жамиятимизда хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматлари давлатимиз томонидан муносиб қадрланмоқда.  

7 март куни Президентимиз аёлларимиз, опа-сингилларимизга қувонч улашган яна бир ҳужжат – “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган опа-сингилларимиз, турли вазирлик ва идоралар вакилалари тўкин дастурхон атрофида жам бўлди.

Тадбирга мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломат аёллар, жумладан, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, Америка Қўшма Штатлари, Хитой Халқ Республикаси, Франция, Миср Араб Республикаси элчиларининг ҳам таклиф қилингани халқимизга хос бағрикенглик, аёл зотига бўлган ҳурмат-эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди.

Байрам санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан давом этди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    2123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+