O‘zLiDeP сайёр қабулида Хонободда имконияти чекланган болалар учун мактаб қуриш таклифи маъқулланди

09.03.2018, 15:53

O‘zLiDeP сайёр қабулида Хонободда имконияти чекланган болалар учун мактаб қуриш таклифи маъқулланди

Бугунги кунда Хонобод шаҳрида имконияти чекланган болалар учун махсус мактаб-интернати мавжуд эмас. Улар Асака ва Хўжаобод туманларидаги махсус мактабларда таълим олишади. Аммо манзилга қадар ҳам масофа яқин эмас, тахминан 2 ёки 3 та машина алмашиб бориш керак.  

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ташаббуси билан Хонобод шаҳридаги саноат транспорт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган сайёр қабулда ҳудудда имконияти чекланган болалар учун мактаб қуриш таклифи маъқулланди.

“Хонобод ширинликлари” МЧЖ раҳбари Маҳмуджон Собиров яна бир хайрли ишга қўл уриб, ҳудудда янги шифохона қуришни кўнглига тугди ва қисқа вақт ичида ҳудудда янги шифо маскани қуриб битказилди. Бироқ Наврўз айёми арафасида ишга тушиши режалаштирилган бу шифохона туман ҳокимлигининг баъзи мансабдорлари томонидан бўлаётган турли тўсиқлар туфайли  ҳали иш бошлагани йўқ.

­- O‘zLiDeP фаолларига катта раҳмат! Уларнинг ташаббуси билан бир неча ойдан бери ҳал бўлмаётган муаммога ижобий ечим топилди. Энди шифо масканини ишга тушуриб, 23 нафар янги иш ўрни яратамиз, - дейди Маҳмуджон Собиров.

Шунингдек, мулоқотда Фитрат кўчасида яшовчи Мунаввар Исмоналиеванинг ногиронларга берилаётган уй-жойлардан 2018 йилда ажратилиши юзасидан тузилаётган рўйҳатга киритилиши бўйича қилган мурожаати туман ҳокими ўринбосари томонидан ҳал этиладиган бўлди.

Дилмурод Собиров,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+