Президентимизнинг ташрифи навоийлик фермер ва тадбиркорларга кўтаринки руҳ бағишлади

09.03.2018, 18:54

Президентимизнинг ташрифи навоийлик фермер ва тадбиркорларга кўтаринки руҳ бағишлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи биз, навоийлик фермер ва тадбиркорларга, вилоятимиз аҳлига кўтаринки руҳ бағишлади. Негаки, бугун юртимизда ишбилармон ва тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда. Янгидан янги замонавий ишлаб чиқариш корхоналари, саноат, маиший хизмат ва сервис соҳалари жадал ривожланяпти. Натижада янги иш ўринлари очилиб, аҳоли фаровонлиги таъминланмоқда.  

Анча йиллардан бери Кармана туманидаги “Обод турмуш келажаги” кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқариб келаман. Фаолиятим давомида шартномавий режаларни ортиғи билан бажариб, даромадимизни йилдан-йилга ошириб бораяпмиз. Янги харид қилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларимиз иш унумдорлиги, маҳсулотлар сифатини яхшилашга хизмат қиляпти. Эришган ютуқларимиз туфайли меҳнат жамоамиз билан республикамизда ўтказиб келинаётган нуфузли танловларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритдик.

Давлатимиз раҳбари Хатирчи туманида ўтказган йиғилишида қатнашиш мендик ёш фермер учун унитилмас воқеа бўлди. Боиси, давлатимиз раҳбари учрашувда вилоят табиати, иқлимидан келиб чиққан ҳолда экинларни экиш, ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш бўйича амалий тавсияларини билдирди.

Ҳақиқатдан, Навоий вилоятида чўл ва тоғли ҳудуд кўп бўлиб, сув танқислиги кузатилади. Экинларни суғоришда замонавий тежамкор технологиялардан фойдаланиш зарур. Юртбошимиз боғ ва замонавий иссиқхоналарни кўпайтириш орқали мева-сабзавотларни экспорт қилиш, маҳаллий хомашёдан фойдаланиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш, қоракўлчилик марказини ташкил этиш, эчкичиликни кенгайтириш ва бошқа кўплаб лойиҳаларни ишга тушириш муддатини тезлаштириш ва қувватини ошириш бўйича аниқ тавсия, йўл-йўриқлар белгилаб берди.  

Бугунги давр ҳар бир фермердан ишбилармон, тадбиркор бўлишни талаб этмоқда. Унинг ишбилармонлиги шундаки, етиштирган маҳсулотини хом-ашё эмас, қайта ишлаб тайёр маҳсулот сифатида истеъмолчига етказиб бериши зарур.

Ўзим яшайдиган Кармана туманидаги “Шибзон” маҳалласида мева-сабзавотларни қуриш цехи ва 100 тонна сиғимга эга музлаткич қуриш лойиҳасини ишлаб чиққанмиз. Лойиҳани ишга туширишга маблағ масаласида бироз қийналиб тургандик. Йиғилишда сўз олиб, Президентимиздан фаолиятимни кенгайтириш учун зарур бўлган кредит маблағи таъминотида муаммоларни ҳал этиш бўйича ёрдам сўрадим. Давлатимиз раҳбари бу лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлади. Кармана тумани “Агробанки”дан 2 миллиард сўм миқдорида кредит олиш тўғрисида шартнома имзоладик. Тез кунларда цех ва музлатгични ишга тушириб, 15 та янги иш ўрни яратамиз. 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, давлатимиз раҳбари доимо тадбиркорларни, хусусан, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб келаётганлигига Навоийга қилган ташрифида яна бир амин бўлдим. Чунки, у киши менга ўхшаган ўнлаб ёш тадбиркорлар билан дилдан суҳбатлашдилар. Уларни қийнаб келаётган муаммолари жойида ҳал этилди. Ишонч ҳар биримизга катта масъулият юклади.

Наргиза МАМАНОВА,

“Обод турмуш келажаги” кўп тармоқли

фермер хўжалиги раҳбари,

Халқ депутатлари Кармана туман

 кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2153
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+