O‘zLiDeP депутати Наманган тумани Шўрқўрғон МФЙдаги 35 нафар хотин-қизга байрам совғалари улашди (+ФОТО)

09.03.2018, 16:00

O‘zLiDeP депутати Наманган тумани Шўрқўрғон МФЙдаги 35 нафар хотин-қизга байрам совғалари улашди (+ФОТО)

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мухсин Хусанов тумандаги Шўрқўрғон МФЙда кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар хонадонларида бўлиб,  8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан мунис аёлларни, дилбар қизларни табриклади.

– 2 минг 864 нафар фуқаро истиқомат қиладиган бу маҳалланинг 1 минг 401 нафарини аёллар ташкил қилади, шундан 92 нафари ижтимоий ёрдамга мухтож, 28 нафари эса ногиронлардир, – дейди Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Хусанов. – Бугунги хайрия тадбиридан кўзланган мақсад ҳам уларнинг кўнгилларини шод этиш, оз бўлсада уларга қувонч улашиш эди ва биз бунга эришдик.   

–Депутатнинг хонадонимизга келиб, байрам билан табриклаганидан тўғриси,  касаллигимни ҳам унутиб юбордим, – дейди  Шўрқурғон МФЙ  “Ёшлик” кўчаси 126-уйда яшовчи 1-гурух ногирони Гавхар Маликова. – Бунинг учун O‘zLiDeP фаоллари ҳамда депутатимиздан миннатдорман.

Таъкидлаш керак, депутат кўмагида “8 март – Халкаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан ижтимоий ёрдамга мухтож 35 нафар хотин-қизга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

Юлдуз Юлдашева,

                                             O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1759
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+