Президентимизнинг биз аёлларга чин юракдан билдирган катта ишончи кўнглимизни қувончга тўлдирди, барчамизни кучли ҳаяжонга солди

10.03.2018, 14:57

Президентимизнинг биз аёлларга чин юракдан билдирган катта ишончи кўнглимизни қувончга тўлдирди, барчамизни кучли ҳаяжонга солди

–Мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътиборни ҳар қадамда ҳис қиламан. Нега десангиз, кейинги йилларда юртимизда аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрликлар янада кенгайди. Бугун жамиятнинг қай бир қатламига қараманг, барча соҳаларда хотин-қизларнинг фаол меҳнат қилаётганлигига гувоҳ бўласиз. Эътиборлиси, ҳозир улар тадбиркорлик соҳасида самарали меҳнат қилиб, юрт ривожига муносиб улуш қўшиб келмоқда. Бу мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандликка кенг жалб этишга қаратилаётган юксак эътибор туфайлидир. Мен ҳам берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, тадбиркор сифатида ўз устимда қўпроқ ишлашга, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этдим. Турли кўрик танловлар ғолиби бўлдим.

Лекин давлатимиз раҳбарининг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бизни табриклаб, аёлларга катта ишонч билдиргани нафақат мени, балки бутун юртимиздаги опа-сингилларимизни қувонтирди. Бу ғамхўрлик, чин юракдан билдирилган катта ишонч кўнглимизни қувончга, бахтга тўлдирди, барчамизни кучли ҳаяжонга солди. Айниқса, менинг камтарона меҳнатларимни юксак баҳолаб “Дўстлик” ордени билан тақдирлангани ҳаётимдаги унитилмас воқеа бўлди. Бу мукофот нафақат менинг, балки O‘zLiDePнинг жонкуяр хотин-қизларининг хизматлари учун берилган юқори баҳодир. Айтиш жоиз, бу мукофот Урганч шаҳридаги “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонамиз фаолиятини янада ривожлантиришга бор куч-ғайратимни сарфлаб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳиссамни қўшишга ундайди. Айни пайтда бор куч ғайратимни, шижоатимни юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сафарбар этишга тайёрман.

Фароғат Садуллаева,

 “Урганч миллий тикувчилик”

 оилавий корхонаси раҳбари,

 O‘zLiDeP фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+