“Орзу” ва “Пахталиқкўл” кичик саноат зоналарида тадбиркорлар томонидан тақдим этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 3 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади (+ВИДЕО)

10.03.2018, 15:01

 “Орзу” ва “Пахталиқкўл” кичик саноат зоналарида тадбиркорлар томонидан тақдим этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 3 мингдан ортиқ  янги иш ўрни яратилади (+ВИДЕО)

Наманган шаҳридаги тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ер майдони ажратиш бўйича шаҳар ҳокимлигига қилган мурожаати асосида бугунги кунда янги ташкил этилган “Орзу” ва “Пахталиқкўл” кичик саноат зоналарида қарийб 12 гектарга яқин ер майдони ажратиб берилди. Айни чоғда бу ерда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Пахталиқкўл” кичик саноат зонасида “Ҳудудларни ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришда кичик саноат зоналарининг роли” мавзуида ташкил этилган очиқ мулоқотда бу ҳақда алоҳида таъкидланди.

–Корхонамизда асосан эркаклар пойабзаллари ишлаб чиқарилади, – дейди “Истиқбол пойабзал савдо” хусусий корхонаси раҳбари Мухамадали Расулов. – Фаолиятимизни янада кенгайтириш ва замонавий ишлаб чиқариш корхонасини қуриш мақсадида Наманган шаҳар ҳокимлигига қилган мурожаатимиз асосида янги ташкил этилаётган “Пахталиқкўл” кичик саноат зонасидан жой ажратилди. Айни вақтда ўз маблағимиз ҳисобига қарийб 600 млн.га яқин замонавий эркаклар, аёллар ва болалар пойабзалларини ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ишларини бошлаб юбордик. Жорий йил  сентябрь ойида корхонамизни тўлиқ ишга тушириб, экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва 120 та янги иш ўринларини яратишни режалаштирганмиз.

Қайд этилганидек, Наманган шаҳрида ташкил этилаётган “Орзу” ва “Пахталиқкўл” кичик саноат зоналарида тадбиркорлар томонидан тақдим этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши 3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Бу эса иқтисодиётда хусусий секторнинг ўрни ва ролини тубдан оширишга ҳамда вилоят саноат салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш керак, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширишилиши назоратга олинган бўлиб, тадбиркорларга кредит ажратиш, мухандислик коммуникация тармоқларига улаш ҳамда замонавий технологияларни жалб этиш жараёнига амалий ёрдам бериш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинган.  

ИБРОХИМ САТТАРОВ,

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

                                                         Бизнес тузилмалар ва фермерлар

 билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+