O‘zLiDeP БПТ кўмагида мактабгача таълим муассасасига газ баллонлари етказиб берилди

10.03.2018, 15:06

O‘zLiDeP БПТ кўмагида мактабгача таълим муассасасига газ баллонлари етказиб берилди

Бугунги кунда O‘zLiDeP тизимли ва самарали чора-тадбирларни энг чекка ҳудудларда ҳам амалга ошириш орқали омма орасига янада чуқурроқ кириб боряпти, одамлар билан узлуксиз мулоқотни йўлга қўймоқда. Эътиборли жиҳати,  инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган бундай эзгу ишларда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари, депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотлари фаоллик кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керак, бугун жойларда ҳамюртларимиз билан юзма-юз иш олиб бораётган таянч тузилмалар аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан бевосита алоқа қилиш, уларга партиявий таъсир ўтказиш имконига эга. Зеро, таянч нуқталар фуқароларнинг талаб-эҳтиёжлари ва муаммоларидан яхши хабардор.

Яқинда қуйи бўғин аъзоларининг ташаббуси билан Тўрткўл туманидаги 6-сон мактабгача таълим муассасига газ баллонлари етказиб берилди.

–Газ босимининг пастлиги сабабли тарбияланувчиларнинг ўз вақтида, тўла-тўкис овқатланиши учун қулай шароит яратиш муаммо эди, – дейди  муассаса мудираси Насиба Султанова. – Шу масала бўйича “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган партиянинг бошланғич ташкилотига мурожаат қилган эдик. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай партия БПТ кўмаги билан муассасамизга газ баллонлари етказиб берилди. Бунинг учун БПТ фаолларига раҳмат!  

Ҳа, бу каби ҳайрли ишларда партиянинг қуйи бўғини вакилларининг ҳам фаол бўлиши халқимизни рози қилмоқда. Энг муҳими, одамларнинг O‘zLiDePга бўлган ишончи ортиб, фуқаролар партия мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватламоқда.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+