Депутат кўмагида Барлиқбай Утениязовнинг орзуси ушалди

10.03.2018, 15:13

Депутат кўмагида Барлиқбай Утениязовнинг орзуси ушалди

Айни чоғда партия фаоллари ва депутатларимиз эскича иш услубидан қочиб, жойларда сайловчилар ишончини оқлашга жиддий киришган.

Шу мақсадда Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қаллибек Арзиев ва партия фаоллари “Кенгес” ОФЙ ҳудудидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва моддий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди.

Ҳудудни ўрганиш жараёнида фуқаро Барлиқбай Утениязовнинг бир неча йиллардан бери эски фуқаролик паспорти билан яшаб келаётганлиги ва доимий иши йўқлиги аниқланди. Фуқарога янги биометрик пасспорт олиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашига депутат томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

– Очиғи, бугун жудаям хурсандман, қувончим ичимга сиғмаяпти, – дейди Барлиқбай Утениязов. – Нега десангиз, кўп йиллардан бери ҳал бўлмай келаётган муаммом бугун ижобий ечим топди. Ўзимиз ишонч билдириб сайлаган депутатимиз ишончимизни оқлади. Тўғриси, шу вақтга қадар депутатнинг  уйма-уй юриб, оддий одамлар билан мулоқот қилганини кўрмаганман. Президентимизга раҳмат! Уларнинг ташаббуси билан депутатларимиз жонланди, ўз ишига масъулият билан ёндаша бошлади. Ҳозирда депутатнинг кўмаги билан биометрик паспорт олиб, тумандаги “Руслан-Нурлан” фермер хўжалигига ишга жойлашдим.

Бу каби эзгу ишларнинг ташаббускори бўлиб, халқни рози қилаётган депутатга меҳр билан қараётган инсонларнинг кўзидаги қувонч ва қалбидаги ғурур ҳисси  уни янада ғайрат билан ишлашга ундайди.

O‘zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+