Танқиддан тўғри хулоса

12.03.2018, 10:35

Танқиддан тўғри хулоса

Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида  ёш тадбиркорларни қийнаётган қанча муаммолар борлиги, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мазкур масалаларга ўз вақтида эътибор қаратиб, бу муаммоларни ҳукумат, тегишли вазирлик ва идоралар олдига қўймаганлиги кескин танқид қилинган эди.

Мазкур танқидлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда партия “Ёшлар қаноти”нинг фаолиятини оммалаштириш, партия сафига фаол ёш тадбиркор ва фермерларни кенг жалб қилиш, уларнинг фаолиятида учрайдиган муаммо ва камчиликларни партиявий воситалар орқали ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этган ҳолда ҳал этиш мақсадида ҳар бир партия туман Кенгашлари қошида “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” ташкил этилмоқда.

Ана шундай гуруҳларнинг навбатдагиси Шайхонтаҳур туман Кенгаши  қошида ҳам ташкил этилди. Гуруҳ  асосан иш фаолиятини ижтимоий тармоқларда олиб боради.

—Архитектура йўналишида ишласамда тадбиркорликка қизиқаман. Биз каби ёш тадбиркорлар фаолиятида озми-кўпми муаммолар учраб туради - дейди “Ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳи” аъзоси Мусаев Шахзод. —Ушбу гуруҳда орқали ёш тадбиркор ўз фаолиятини ташкил этишда ёки олиб боришда тўқнашаётган муаммоларни аниқлаш, уларни ечиш бўйича таклифлар бериш, партия воситаларидан фойдаланган ҳолда мазкур муаммоларни бартараф қилиш, ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб қонунчиликка киритиш учун таклифлар ишлаб чиқишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Ўйлайманки, партиянинг бу ташаббуси ёшлар ўртасида оммалашиб, юртимизда тадбиркорлар сафини кенгайишига хизмат қилади.

Мазкур гуруҳларда кўтарилаётган масалалар иштирокчилар ўртасида кенг муҳокама этилиб, партия вилоят (шаҳар) ва туман Кенгашлари қошида ташкил этилган экспертлар гуруҳи томонидан ҳал этишига яқиндан кўмак берилади. Билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этилади.

Шунингдек, Шайхонтоҳур туман Кенгаши қошида “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш”, “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” ва “Келажак депутатлари” каби гуруҳлар ҳам очилиб, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Сиз ҳам мазкур гуруҳга аъзо бўлишни истасангиз, 245-80-11 телефон рақамлари орқали туман Кенгашига боғланиб мурожаат қилишингиз мукин.

O’zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+