Улуғбек Маткаримовга яна ишонч билдирилди

12.03.2018, 19:25

Улуғбек Маткаримовга яна ишонч билдирилди

Бошланғич партия ташкилотларида давом этаётган ҳисобот сайлов йиғилишларида қуйи бўғинлар фаолиятини янада жонлантириш, қуйи бўғинга сиёсий жиҳатдан етук раҳбарларни сайлаш масалалари муҳокама этилиб, БПТларнинг ўтган йилги фаолиятини сарҳисоб қилинмоқда.

“GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Хоразм вилоят филиалида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам ана шу масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишда сўз олган Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Собир Жуманиязов йиғилганларни Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2018 йилдаги устувор вазифалари билан таништирди.

– Корхонамизда бошланғич партия ташкилоти тузилганда унинг аъзолари сони 152 нафар кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 857 нафарга етди, – дейди БПТ раиси Улуғбек Маткаримов. – Албатта, ўтган давр мобайнида партиянинг вилоят ва Хазорасп туман Кенгаши билан ҳамкорликда партия мақсад ва вазифаларини аҳоли, хусусан, электоратимиз вакилларига тушунтиришга қаратилган турли учрашувлар, семинар-тренинглар, сайёр қабуллар ўтказилди. Уларда нафақат ишчи-ходимларимиз, балки туманимиздаги тадбиркор ва фермерлар ҳам иштирок этди. Бу эса аъзоларимиз сафини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлди.

Йиғилишда Улуғбек Маткаримов БПТ раислигига қайта сайланди, 7 нафар ишчи-ходим O’zLiDeP аъзолигига қабул қилинди.

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+