Хоразм вилоят иқтисодий судига 1307 та электрон шаклда даъво аризалар ва мурожаатлар келиб тушди

12.03.2018, 19:28

Хоразм вилоят иқтисодий судига 1307 та электрон шаклда даъво аризалар ва мурожаатлар келиб тушди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ва Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги Қонунийлик, Ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Президентимизнинг суд органларида одил судловни таъминлаш масалалари юзасидан судьялар ҳамжамияти билан ўтказган мулоқотида белгилаб берилган вазифалар ижроси бўйича 2017 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси Ш.Қодиров ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг раиси Ж.Нафасовларнинг ахбороти эшитилди. 

–Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолият самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2017 йил 1 июндан Хоразм вилоят хўжалик суди Хоразм вилоят иқтисодий суди этиб ўзгартирилди ва Боғот, Урганч, Шовот туманлараро иқтисодий судлари тузилди, – дейди Хоразм вилоят иқтисодий суди раиси Ш.Қодиров. – Ўтган йил давомида иқтисодий судларга 16 071 та даъво аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 14 926 таси ижобий ҳал этилди, даъвогарлар фойдасига жавобгарлардан жами 297.4 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундиришга доир суд ҳужжатлари қабул қилинди. Шу билан бирга, 1307 та электрон шаклда даъво аризалар ва мурожаатлар келиб тушиб, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга доир 3 125 та аризалар кўриб чиқилди ва ҳал этилди.

Йиғилишда Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг раиси Ж.Нафасовнинг ҳам ахбороти тингланиб, кўрилган масалаларни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартиби муҳокамасига киритиш чоралари белгилаб олинди.

И.АБДУЛЛАЕВ,

 Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашидаги  

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+