O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

20.01.2017, 18:40

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

2016 йил 12 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда даставвал шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари натижаларига тўхталиб ўтилди. Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан сайловлар миллий қонунчилигимиз талаблари ҳамда умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мос равишда очиқлик, ошкоралик, муқобиллик асосида ўтканлиги алоҳида таъкидланди. Унда партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланди.

Қайд этилганидек Президент сайловида халқимиз юксак сиёсий фаоллик намойиш этиб, тараққий этган демократик мамлакатлар қаторидан жой олиш, очиқ ва адолатли жамият барпо этиш йўлидаги стратегик мақсад ҳамда вазифаларимиз амалга оширилишини давом эттириш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш, одамлар турмуш даражасини изчил юксалтириб боришдек эзгу ислоҳотларимиз изчиллиги учун овоз бердилар.

Мажлисда ушбу сиёсий тадбирда O‘zLiDePнинг муносиб иштирок этгани, партиядан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастури халқимиз қалбидан чуқур жой олгани ҳамда тўлиқ қўллаб-қувватлангани, бу эса ўз навбатида, барча тузилмавий бўғинларига,  унинг ҳар бир фаоли зиммасига катта масъулият юклаши таъкидланди.

Йиғилишда мамлакатимиз Конституциясининг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Маълумки асосий қонунимизга биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Муҳокамалар давомида таъкидланганидек бугун ўз ваколатларини амалга оширишга киришган Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди дастурларида илгари сурилган, мамлакатимиз ҳаётига бевосита даҳлдор масалаларни ҳаётга тадбиқ қилиш кўп жиҳатдан хукуматга раҳбар бўладиган инсондан ҳам катта салоҳият ва ташкилотчиликни талаб этади. Сабаби, ушбу дастурда қўйилган масалалар нафақат иқтисодиёт, ёки ижтимоий соҳалар, балки кўплаб бошқа соҳаларда ҳам аниқ белгиланган режаларни амалга оширишни талаб қилади.

Мажлис иштирокчилари бўлиб ўтган муҳокамалар натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентига Бош вазир лавозимига ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Нигматович Арипов номзодини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Таъкидланганидек Абдулла Нигматович Арипов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти учун масъулиятни тўла зиммасига олишга қодир, ташаббускор ва талабчан, янгиликка интилувчан, жонкуяр ва ватанпарвар, қуйидан юқоригача бўлган барча бўғинлардаги ижро органларини бошқаришда етарли тажриба ва салоҳиятга эга бўлган фидойи инсондир.

Мажлисда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Шу билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг мажлиси ўз ишини якунлади.

O‘zLiDeP  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2068
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Танирбергенов Байрамбай Аскербаевич O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-05-15 12:18:25

9 май Хотира ва қадрлаш куни юртимизда кенг миқёсида белгиланмоқда. Президентимиз ташаббуси билан байрам тадбирини мана шундай кўринишда нишонлаш бўйича берган таклифи халқимизга жуда маъқул бўлмоқда.


Жиззах вилояти Давр -М корхонаси БПТ раиси Азимов Бутинбой 2018-05-08 17:23:59

Президентимизнинг тадбиркорларга берган имкониятлари Наманган ҳалқини янада руҳлантирди.


Турдиев Юсуп Ғузор туман кенгаши O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби2018-05-08 16:25:35

Юртбошимиз барча вилоятга ташрифи давомида ҳеч бир соҳа ёки йўналиш эътибордан четда қолмаяпди. Тадбиркорлар бой булса халкни бокади, Президентимиз вилоятларга қилган ташрифлари давомида тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш, хом ашё етказиб бериш ва маҳсулотини сотишга кўмаклашишда масулларга керакли кутсатма ва тавсиялани бермокда.


O`zLiDeP Қизилтепа туман депутатлик гуруҳи раҳбари Ў.Сайфиев2018-05-08 16:06:42

Ш.Мирзиёевнинг ҳар бир вилоятга ташрифи чоғида янги саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар, кўрсатмалар бериб, уларни амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар мониторингини юритиш орқали кучли назорат ўтказиб, юртимиз равнақи учун жон куйдирмоқдалар. Ҳар бир вилоятга ташриф чоғида давлатимиз раҳбари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш, хом ашё етказиб бериш ва маҳсулотини сотишга кўмаклашиш бўйича ҳам ўз ёрдам ва маслаҳатларини аямайдилар. Шундай экан мен каби депутатлар ҳам ватан равнақи йўлида янада шижоатли ишлашга ва халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.


O`zLiDeP депутатлик гурухи депутати ва "Кубаро Диёр" кўп тармоқли фнрмер хўжалиги раиси Х.Рахмонов2018-05-08 16:02:26

Юртбошимиз томонларидан ҳар бир ҳудудга шахсан ўзлари боришлари ва ҳар бир тадбиркор бўладими ёки фермер билан учрашишлари ва улрнинг фаолияти ҳамда муаммоларини жойида ҳал этишлари улкан эътибордир.


Қўшработ тумани ижрочи котиби Бойпўлатов Шухратжон2018-05-08 15:37:34

Президентимиз Қарори билан вилоят ва туманларда ишлаб чиқариш учун янги техналогияларни чет эл мамлакатлари билан шартнома имзолаш ва Ўзбекистонда хам сифатли махсулот ишлаб чиқарилишини таъминлаш ва Ҳалқ манфатини кўзлаб тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда ўтган икки йил давомида жуда катта ўзгаришлар бўлиб ҳалқимиз бу ўзгаришлардан минаддор.


O'zLiDeP Боғот туман Кенгаши депутати Г.Рахимова2018-05-08 15:34:37

Президентимиз томонидан олиб борилаётган ишлардан миннатдормиз.


Гўзал Ҳайитова-Навбаҳор тумани "Агробанк" БПТ раиси2018-05-08 14:45:46

Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак.


С.Рахимова-Навбаҳор туман Кенгаши раиси2018-05-08 14:13:07

Ўзим қишлоқ хўжалигида бир неча йиллар фаолият олиб борганлигим сабабли шуни айтаманки, яратиб берилаётган шароитлар ҳар бир тадбиркор ва фермерни руҳлантириб, юқори натижаларга эришишига ўз ҳиссасини қўшади.


АТБ "Агорбангк" Қўшработ филиали қошидаги БПТ раиси В. Савурова2018-05-08 13:49:12

Президентимиз вилоятларга ташрифлари давомида ички ва ташқи туризимни ривожлантиршка катта этибор қаратмоқда. Хозирда Самарқанд шахридаги мехмонхоналар, зиёратгохлар ва диққатга сазавор жойлар сайохлар билан тўлиб тошмоқда бу еса Республикамиз ялпи ички махсулотидаги туризим улушининг ўсиб боришига асос бўлмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+