O‘zLiDeP ташаббуси билан Наманганда “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш” куни ташкил этилди

12.03.2018, 19:36

O‘zLiDeP ташаббуси билан Наманганда “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш” куни ташкил этилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Ҳудудларда кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда ҳудудларда, айниқса, қишлоқ жойларида тадбиркорликни кенг тарғиб этиш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этган ҳолда, уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш хусусида сўз борди.

–Тадбиркорлик фаолияти ва унинг ҳуқуқий асослари бўйича етарли кўникмага эга бўлмаганим учун тадбиркорлик фаолиятимни бошлашга журъат қилолмасдим, – дейди Катта Тошбулоқ МФЙда яшовчи Мунаввархон Абдуллаева. – Бугунги тадбирда O‘zLiDeP фаоллари ва тадбиркорлар томонидан берилган маслаҳатлардан сўнг, оилавий тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйишга аҳд қилдим. Энди ўз бизнесимни йўлга қўйиш орқали нафақат оиламни, балки маҳалламиз аҳолиси турмуш фаровонлигини яхшилашга муносиб хисса қўшаман.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган иштирокчиларга тадбиркорлик фаолияти, тадбиркорларнинг хуқуқ ва эркинликлари, якка тартибдаги тадбиркорлик ва оилавий тадбиркорлик фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда “Иқтидор зиёси” ўқув маркази раҳбари O‘zLiDeP фаоли  Жавоҳир Эргашевнинг вилоятда ҳар ойнинг тўртинчи пайшанбасини “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш” куни сифатида белгилаш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланди.

 Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+