O‘zLiDeP cайёр қабулида жарқўрғонлик фуқарога томорқа ери берилди

12.03.2018, 19:40

O‘zLiDeP cайёр қабулида жарқўрғонлик фуқарога томорқа ери берилди

Жарқўрғонлик Гулбаҳор Маматмуродованинг муаммоси O‘zLiDeP сайёр қабулида ҳал бўлди. “Отанга бор, онанга бор”, деган гап сўзлардан тоқати тоқ бўлган фуқаро сайёр қабулда ўз муаммосига ечим топганидан ҳурсанд.   

– 6 йилдан буён шу маҳаллада яшайман, – дейди Г.Маматмуродова. – Узоқ йиллардан буён кам таминланган оилаларга бериладиган 4 сотихлик томорқа олишга қийналаётган эдим. Бугунги сайёр қабулда анчадан бери ҳал бўлмаётган муаммойим шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Таъкидлаш керак, амалий мулоқот давомида кўплаб мурожаатлар қатори 74 ёшли онахон Бибихол Ҳамраеванинг ногиронлик аравачасини сўраб қилган мурожаати O‘zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Саломат Қувватова томонидан туман ҳокимлигига депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал этиладиган бўлди.

            Мурод ЭШНАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+