Бувайдада “O‘zLiDeP кутубхонаси” очилди

13.03.2018, 17:42

Бувайдада “O‘zLiDeP кутубхонаси” очилди

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан “O‘zLiDeP – Ватан тараққиёти, давлат ва жамият тизими ривожи ҳамда янгиланишининг асосий таянчи” шиори остида Форум ташкил этилди.

Форумда партия вилоят Кенгаши ҳодимлари, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркор ва фермерлар, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Дастлаб иштирокчилар Бувайда тумани педагогика коллежидаги амалий ишлар билан танишди. Коллежда ёшларни бўш вақтини самарали ташкил этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича қилинган ишлар кўпчиликка катта қизиқиш уйғотди.

–Коллежимиз O‘zLiDeP туман Кенгаши билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб боради, – дейди Бувайда педагогика коллежи директори Раҳимахон Қўрғонова. – Партия томонидан ўтказиладиган турли танлов ва тадбирларда ўқувчиларимиз фаол иштирок этиб, юқори натижаларга эришган. Турли тарғибот тадбирлари орқали ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган битирувчиларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, форум доирасида Бувайда транспорт техника масъулияти чекланган жамиятидаги бошланғич партия ташкилотида “O‘zLiDeP кутубхонаси”ни очилиш маросими бўлди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

–Ушбу кутубхона 500 дан зиёд китоблар билан таъминланган бўлиб, тез кунларда китоб фондини яна мингтага кўпайтириш режалаштирилган, – дейди Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зафаржон Дехқонов. – Илгари ҳудудда бу каби зиё масканлари йўқ эди. Энди эса аҳоли бу масканда китоб мутола қилиб, ўз билимини ошириши мумкин.

Форум якунида партия вилоят Кенгаши томонидан бир гуруҳ иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1786
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+