Қуйи бўғин етакчиси ўз лавозимида қолди

13.03.2018, 18:09

Қуйи бўғин етакчиси ўз лавозимида қолди

Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги “Уй-жойдан фойдаланиш каммунал бошқармасига қарашли 5-сонли УЖФИда фаолият юритаётган қуйи бўғиннинг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошланғич ташкилотнинг 2017 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2018 йилдаги иш режаси тасдиқланди.

–Партия дастурий мақсадларни аҳоли орасига тар­ғиб қилиш, партиянинг жамиятда обрўси ва нуфузини оширишда қуйи бўғинларнинг ўрни катта, – дейди БПТ етакчиси Рамиз Нормаев. Шу боис қуруқ тадбирбозликдан қочиб, аҳоли, айниқса, тадбиркор ва фермерлар билан ишлашга, уларни ўйлантираётган муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Зеро, қуйи бўғинлар ва партия депутатлик гуруҳлари бирлашган жойда аҳолини ўйлантираётган масалалар жойида ҳал этилиши шубҳасиз.

Йиғилишда  бошланғич партия ташкилот фаолияти қониқарли деб топилиб, Рамиз Нормаев БПТ раислигига  яна қайта сайланди.  

Ж.РУСТАМОВ,

O‘zLiDeP Навоий шаҳар

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+