Жиззахда 30 та қуйи бўғин етакчисининг иши қониқарсиз деб топилди

13.03.2018, 18:15

Жиззахда 30 та қуйи бўғин етакчисининг иши қониқарсиз деб топилди

Шу кунларда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашидаги бошланғич партия ташкилотларида бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишлари қуйи бўғинлар олдида турган янги вазифаларни белгилаб олишда муҳим омил бўлаётир.

– Ҳар қандай ташкилотнинг мувафаққияти, аввало, қуйи бўғинлар фаолиятига боғлиқ, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари Холбек Асатов. – Ҳисобот-сайлов йиғилишлари давомида қуйи бўғинларнинг ўтган йилдаги фаолияти таҳлил қилиниб, камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф-тавсиялар берилди. Масалан, Арнасой туманидаги 10 та бошланғич партия ташкилотида бўлиб ўтган йиғилишда етакчиларнинг ҳисобот давридаги фаолият қониқарсиз деб топилиб, улар ўрнига янги етакчилар сайланди. Туманда кечаётган иқтисодий-ижтимоий жараёнларда партиявий фаолликни оширишга оид ўнлаб таклифлар билдирилди.

Таъкидлаш керак, айни кунларда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибида 641 та БПТ фаолият кўрсатмоқда. Бу қуйи бўғинлар ўз сафига 17013 нафар маслакдошимизни бирлаштирган. Бугунгача вилоятимиздаги O‘zLiDePнинг 96 та бошланғич ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. 30 қуйи бўғин етакчисининг иши қониқарсиз деб топилди ва етакчилликка янги номзодлар сайланди.

O‘zLiDeP  Жиззах  вилоят

Кенгаши  матбуот  хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+