Депутат кўмагида “Аваз дунак” маҳалласида янги трансформатор ўрнатилди

13.03.2018, 18:18

Депутат кўмагида “Аваз дунак” маҳалласида янги трансформатор  ўрнатилди

6-Паҳлавон Маҳмуд сайлов округидан Халқ депутатлари Хива туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Садоқат Рўзметова сайловчилар ишончини оқлаётган депутатларимиздан бири. Бундан икки ой илгари у “Аваз дунак” ва “Қиёт” маҳалласи аҳолисидан тушган муаммоларни назоратга олган эди. Кўп ўтмай депутат ташаббуси билан муаммоларга ечим топилди.

–Маҳалламизда 350дан ортиқ хонадон истиқомат қилади, лекин икки ойдан буён электр токи йўқ, – дейди “Аваз дунак” маҳалласида яшовчи Шарифа Сапаева. – Шу масала юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. Шунинг учун ўзимиз сайлаган депутатдан ёрдам сўрадик. Депутатга раҳмат! Унинг ташаббуси билан посёлкага янги трансформатор ўрнатиб берилди.

Таъкидлаш керак, Хоразм вилояти маҳаллий вакиллик органларига O‘zLiDePдан сайланган депутатлар жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолининг 50дан зиёд ана шундай шикоятларини ижобий ҳал этган.

 Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+