O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Самарқанддаги “Сувоқава” фаолияти янада такомиллаштирилади

13.03.2018, 18:38

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Самарқанддаги “Сувоқава” фаолияти янада такомиллаштирилади

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ўтган йилнинг июль ва жорий йил январь ойларида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи мажлисларида муҳокама қилинган – Самарқанд вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Мазкур масала муҳокама учун Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясига олиб чиқилиши бежиз эмас. Чунки O‘zLiDeP депутатларининг ўрганишлари натижасида соҳани замон талаблари даражасида ислоҳ этиш, аҳолини ичимлик сувига бўлган талаб ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, ишни ташкил этиш борасидаги ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинишига қарамасдан, тизимда муайян камчиликлар кўзга ташланмоқда.

Сессия қарори билан мутасаддиларга икки ҳафта муддатда вилоят “Сувоқава” корхонаси фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича алоҳида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, тасдиққа киритиш вазифалари юклатилди.

Нодир ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+