“Мўминобод”да яроқсиз ҳолга келган марказий иситиш биносида тикувчилик цехи ташкил этилади
13.03.2018, 19:22
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия Тошкент вилоят Кенгаши ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманларидаги тадбиркор ва фермерлар билан учрашди. Учрашувда кўплаб муаммолар ўртага ташланиб, таклиф-тавсиялар муҳокама этилди. Йиғилишда олмалиқлик ёшлар тадбиркорлик йўлига ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш ҳақида янада кенгроқ маълумот бериш, жун маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналар билан ҳамкорликда ўқув-семинарлар ташкил этиш каби таклифларни илгари сурган бўлса, пискентлик фаолларимиз инновацион тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, имтиёзли кредит олиш ва лалми ерларда боғдорчиликни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдиришди.
Шунингдек, йиғилиш давомида партия Тошкент вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Телеграм” тармоғида фаолият юритаётган гуруҳ аъзолари томонидан йўлланган мурожаатлар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, “Сайидобод” МФЙда яшовчи Бахтинисо Рисқулова “Қодиржон Хамрақулов” фермер хўжалигини кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантиришда турли тўсиқларга дуч келаётганини таъкидлаган бўлса, Мавлуда Умарова 1995 йилдан бери “Мўминобод” МФЙ ҳудудида яроқсиз ҳолга келиб қолган марказий иситиш биносида тикувчилик цехини ташкил этишда ёрдам сўради. “Телеграм” тармоғидаги гуруҳлардан келган ҳар икки мурожаат ҳам халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Дилафруз Рашидова томонидан назоратга олинди.
O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
28.03.2024, 17:17
-
Тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
28.03.2024, 17:15
-
Ёшлар ўртасида депутат кубоги учун баҳс олиб борилди
28.03.2024, 17:09
-
Келгуси иш режасида маҳаллалардаги ислоҳотларда фаолликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди
28.03.2024, 16:57
-
Самарқандлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда
28.03.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг