O‘zLiDeP фракциясида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

13.03.2018, 19:44

O‘zLiDeP фракциясида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

Дастлаб йиғилишда депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чикилган бир катор конунлар лойиҳаларини муҳокама қилинди.

Қонун ташаббускорлари амалдаги қонун ҳужжатларига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга доир шартномавий муносабатларни янада такомиллаштиришни назарда тутувчи, шунингдек мамлакатда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг вакиллик органларидаги партия гуруҳлари ваколатларини ва имкониятларини яна кенгайтиришга қаратилган тузатишлар киритишни таклиф этмоқдалар.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида», «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги ва бошка қонун ҳужжатларига киритилиши таклиф этилаётган тузатишлар сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини янада юксалтириш ва уларнинг тегишли раҳбарлик лавозимларига илгари суриладиган кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида тегишли сиёсий партиядан сайланган камида беш нафарлик «марра» ўрнига «уч» нафар депутат бирлашган тақдирда тузилиши мумкинлиги қоидасини мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда. Бундай ечимни топиш мақсадида «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида маҳаллий кенгашларда сиёсий партиядан сайланган камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда партия гуруҳини тузиш имкониятини яратиш таклиф этилмоқда.

«Партия гуруҳлари ҳуқуқларини янада кенгайтириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқи ҳам киритилмоқда. Бу эса, партия гуруҳлари ҳуқуқларини янада кенгайтириб, ҳудудларни ривожлантириш дастурларида сиёсий партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда партия электоратининг манфаатларини акс эттиришга шароит яратади», – дейди қонун ташаббускорларидан бири O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдуллажон Ҳамроқулов.

Ташаббускорлар томонидан таклиф этилаётган яна бир қоида – уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан алоқа узган депутатни чақириб олиш тартибининг жорий этилишидир.

Бинобарин, бундай таклифлар Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ва уларнинг назорат соҳасидаги ваколатларини кучайтириш билан бир қаторда, сиёсий партияларнинг жойларда аҳоли ўртасида нуфузи ва колаверса, масъулиятини оширишга ҳам хизмат қилади.

Маълумки, юртбошимиз ташаббуси билан жойларда аҳоли билан ўтказилаётган мулоқотлар натижасида аҳолини ташвишга солаётган кўплаб масалалар жойида ҳал қилинмоқда, айрим тизимли масалалар Президент фармонлари ва қарорларида ўз ечимини топмоқда.

Йиғилиш иштирокчиларининг фикрича, бундай тартиб ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришда нафақат ижро ҳокимиятининг масъулияти, балки сиёсий партияларнинг ҳам дахлдорлик муносабатини оширишга хизмат қилади.

Депутатлар шунингдек, фракция кун тартибига Конунчилик палатаси қўмиталари томонидан муҳокамага такдим этилаётган 10 дан ортик бошқа қонунлар лойиҳаларини ҳам концептуал маъқуллаб, айрим лойиҳаларни мутахассислар ва маҳаллий кенгашлари депутатлари иштирокида моддама-модда муҳокама қилдилар.

Қонунлар лойиҳаларида, хусусан тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати беш минг АҚШ долларигача бўлган товарларни фақат юк ҳужжатлари асосида олиб чиқиш ҳуқуқини бериш, фермер хўжаликларига тадбиркорлик субъекти сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, шунингдек, қонунда тақиқланмаган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш ва шу орқали кўп тармоқли фермер хўжалигининг ҳуқуқий мақомини белгилаш таклиф этилмоқда.

Ундан ташқари, депутатлар ерга оид қонунчиликни такомиллаштиришга, айниқса суғориладиган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлайдиган, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ер ости сувларини сақланиши ва оқилона фойдаланишини тартибга солинишини профилактикаси қаратилган таклифларни ҳам муҳокама қилдилар.

Йиғилиш давомида кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан O‘zLiDeP фракциясининг аниқ позицияси белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1692
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+