Тадбиркор аёлларнинг муаммоларига ечим топилмоқда

14.03.2018, 12:38

Тадбиркор аёлларнинг муаммоларига ечим топилмоқда

—Электр энергияси, сув ва газ таъминотидаги нореал қарздорлик, айниқса, Мажбурий ижро бюроси томонидан тадбиркорларга нисбатан қўлланилаётган чора-тадбирлар айрим тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда. Мана масалан, МИБ ходимлари жойида акт тузиб, табдикорнинг имзосини қўйдириб олиб, мазкур ҳужжат асосида кескин чора кўришяпти, - дейди “Миллийгинам” хусусий корхонаси раҳбари Хожиева Шоҳида.

—Қонунчилик нуқтаий назаридан олиб қараганда, тадбиркор шундай ҳолларда юрист билан маслаҳатлашиб, кейин имзо қўйишини билдириши ёки мавжуд қарздорликни ўрнатилган тартибда маълум муддат ичида тўлаб беришни ўз зиммасига олиб кафолат хатини ёзишга ҳам ҳақли, - дейди қизғин муҳокамалар давомида юрист Лайло Салимова.

O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи фаолларининг йиғилиши шу каби савол-жавоблар билан қизғин руҳда бўлиб ўтди.

Тадбиркор, юрист ва иқтисодчилардан таркиб топган мазкур гуруҳда бугунги кунда 20 дан ортиқ хотин-қизлар тадбиркорлик йўналишларида юзага келаётган муаммо ва масалаларни муҳокама қилиб, уларга партия воситалари орқали ечим топишда ташаббус кўрсатмоқдалар.

—Муҳокамалар давомида амин бўляпмизки, тадбиркор опа-сингилларимиз кўп жойда ҳуқуқий кўмакка зарурат сезяптилар, - дейди юрист, “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи фаоли Эшимбетова Дармона.Мазкур жиҳатларни инобатга олиб, партия ташаббуси билан “Оқтепа” ва “Бектўпи” маҳаллаларида йўлга қўйилган бепул юридик масалаҳатхоналар тўғрисида ҳам аёлларга маълумот бериб, қўлимиздан келганича ёрдамлашяпмиз. Бу борадаги битта камчилигимиз, амалда бажараётган ишларимизни аҳолига кўрсатиб бера олмаяпмиз. Фуқароларимиз мазкур ишлардан кенгроқ хабардор бўлса, юзага келаётган муаммоларга жойида ечим топиш осонлашади.

Очиқ ва самимий мулоқот давомида мазкур гуруҳ фаоллигини ошириш, уни янада кенгроқ тарғиб қилишда оммавий ахборот воситларини ҳамкорликка чақириш бўйича таклифлар билдирилиб, вазифалар белгилаб олинди. 

Ижтимоий тармоқларда фаолият олиб бораётган “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш”, “Ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш”, “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” ва “Келажак депутатлари” каби мазкур гуруҳлар барча партия туман Кенгашлари қошида ташкил этилмоқда ва аъзолар қабул қилиш давом этмоқда.

Сайёра Асранова,

O‘zLiDeP матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    259
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+