Тадбиркорларни ўйлантираётган муаммолар ижтимоий тармоқларда очилган гуруҳларда бартараф этилади

14.03.2018, 12:41

Тадбиркорларни ўйлантираётган муаммолар ижтимоий тармоқларда очилган  гуруҳларда бартараф этилади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Юнусобод туман Кенгаши томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди.   

Мулоқотда жорий йилнинг 27 февраль куни давлатимиз раҳбари раислигида экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишда белгиланган вазифаларнинг ҳудудлардаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур масала юзасидан фикр билдирган партия депутатлари энди соҳадаги ишларни ташкил этиш ва назорат қилишнинг бутунлай янги тизими жорий этилиши, экспортни ташкил этиш, ва мониторинг қилишга масъул  шахслар белгиланганлиги ҳамда жойларда экспорт билан шахсан вилоят ҳокими ва вилоят прокурорларининг биринчи ўринбосарлари шуғулланишини қайд этди.

Таъкидлаганидек, бу борада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ўзининг кучли депутатлик корпуси вакиллари орқали соҳани янада ривожлантириш, соҳага тадбиркорларни жалб қилишда фаол иштирок этади. Зеро, экспортни ошириш ва миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини таъминлаш партиянинг иқтисодий соҳадаги дастурининг энг муҳим қисми ҳисобланади.

Шунингдек, мулоқот давомида мамалакатимизда хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоялаш, иқтисодиётда унинг ўрнини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳитини ва бизнес шароитини янада яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

– O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошида фаолият юритаётган экспертлар гуруҳининг фикрича, савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромади ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомида келтирилган айрим бандларни бугунги кун талабига мослаштириш лозим, – дейди партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси масъул ходими Нуриддин Муродов. – Унга тегишли ўзгартириш ва қўшимча киритиш мақсадида айни чоғда экспертлар гуруҳи томонидан ҳукуматга тақдим этиш учун таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шу боис бу жараёнда тадбиркорларнинг ҳам иштирокини таъминлаш мақсадида ушбу Низом юзасидан махсус анкета сўровномаси ўтказилди. Шу билан бирга ушбу сўровномалар барча туман Кенгашлари қошида ташкил этилган ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳларида ҳам онлайн тарзда ўтказилаётир.

Тадбирда партия туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда тадбиркорларнинг фаолиятига ғов бўлаётган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган амалий ишларни янада кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+