O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 76 ёшли отахонга ногиронлик аравачаси топширди

14.03.2018, 17:50

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 76 ёшли отахонга ногиронлик аравачаси топширди

O‘zLiDeP Андижон шаҳри Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан  Ҳошимжон Раззоқов кўчасида истиқомат қилувчи имконияти чекланган Шермамат Тожиевга ногиронлик аравачаси совға қилинди.

 – Турмуш ўртоғим хасталиги сабабли “кириб-чиқолмайдиган” бўлди, – дейди Кимёхон Тожиева. – Оила аъзоларимиз билан у кишига қўлимиздан келганча ғамхўрлик қиляпмиз. Аммо ногиронлик аравачасини сотиб олишга моддий имкониятимиз етмасди. Шу боис O‘zLiDeP туман Кенгашига мурожаат қилдик. Партия  саъй-ҳаракатлари билан фарзандларимнинг отаси ногиронлик аравачасига эга бўлди.

 “Аёллар қаноти” узоқ йиллардан буён ногиронлари бор оилаларга кўмаклашиб келмоқда.  Бу эса имконияти чекланган юртдошларимизнинг кўнглиини кўтариб, ҳаётга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.

                                                                                 Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

                                                                                 O‘zLiDeP Андижон вилоят  Кенгаши раисининг

                                                                                   аёллар масалалари бўйича ўринбосари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+