Самарқандлик тадбиркорлар амалий мулоқотда трикотаж маҳсулотлари ва асал экспорти бўйича мурожаат қилди

14.03.2018, 17:59

Самарқандлик тадбиркорлар амалий мулоқотда трикотаж маҳсулотлари ва асал экспорти бўйича мурожаат қилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Давлат Божхона қўмитаси вилоят бошқармаси ҳамда Каттақўрғон туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Тадбиркорликни ривожлантириш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш – мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг устувор йўналишларидир” мавзусида амалий мулоқот ўтказди.

Тадбирда сўз олган Самарқанд вилоят Божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жамшид Қодиров ва бошқалар юртимизда тадбиркор ва фермерларга маҳсулот экспорти бўйича давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар хусусида тўхталиб, тадбиркорларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини ўйлантираётган масалалар бўйича  мутасаддилардан кўмак сўради, фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар билдирилди. Хусусан, Фарҳод Ҳамзаев трикотаж маҳсулотлари экспорти бўйича Рустам Абдурашидов эса асал маҳсулоти экспорти бўйича мурожаат қилди. Уларнинг саволларига Самарқанд вилоят Божхона бошқармаси валюта назорати гуруҳи раҳбари Шароф Раҳматов ва Каттақўрғон ТИФ Божхона пости бошлиғи Лутфулла Зиёдуллаев жавоб берди. Мутасаддилар трикотаж маҳсулотлари ва асал экспорти бўйича яратилган имкониятларни ўрганиб чиқиб, тадбиркорларга амалий ёрдам беришга ваъда берди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+