O‘zLiDeP ташаббуси билан навбаҳорлик 2 та хонадон эгаси ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

14.03.2018, 18:05

O‘zLiDeP ташаббуси билан навбаҳорлик 2 та хонадон эгаси ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Бешработ” маҳалласи азалдан ишбилармон ва тадбиркорлари билан ном қозонган. Ҳудудда ўз бизнесига эга оилалар кўпчиликни ташкил этади. Партиянинг “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотилари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида улар сафи янада кенгайиб бормоқда.   

Яқинда O‘zLiDeP  вилоят Кенгашининг БПТлар билан ишлаш бўлими, Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия туман Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари “Бешработ” МФЙда яшовчи Акмал Нодиров хонадонида бўлди.

 –Ўн беш сотихлик ҳовлимизнинг бир сотихида иссиқхонада ташкил этганмиз, – дейди А.Нодиров – Иссиқхонамизда 10 туп серҳосил лимон кўчати ва кўкатлар экилган. Оиламизнинг қўшимча даромад манбаи бўлган томорқа ҳисобидан ўтган йилда 8 млн сўм даромад олдик. Келгусида ҳам фаолиятимизни янада кенгайтириб, кўпроқ даромад олишни режалаштиряпмиз.

Партия фаоллари Рамазон Рўзиев хонадонидаги томорқа билан ҳам яқиндан танишишди.

– Хонадон эгаси ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиши учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Отабек Атақулов. – Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлар ҳамда туман “Агробанк” кўмагида партиямиз фаолига амалий ёрдам кўрсатилди, иссиқхона қуришига беш миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида бу каби хайрли ишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.

O‘zLiDeP Навоий  вилоят  

Кенгаши  матбуот  хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+