O‘zLiDeP сайёр қабулида марҳаматлик Муҳаммадали Дадажоновга эчкичиликни ривожлантириш учун ер майдони ажратилди

14.03.2018, 18:16

O‘zLiDeP сайёр қабулида марҳаматлик Муҳаммадали Дадажоновга эчкичиликни ривожлантириш учун ер майдони ажратилди

Марҳамат туманидаги Қишлоқ ва сув хўжалиги коллежида ўтказилган сайёр учрашувда “Гар-гар” маҳалласида яшовчи Муҳаммадали Дадажонов туманда эчкичиликни ривожлантирмоқчи эканини айтиб, мутасаддилардан ёрдам сўради. Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги мутасаддиси томонидан ижро учун ёзиб олинди ва назорати O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шаҳло Хусановага юклатилди.

Бўрибоши маҳалласида яшовчи Аъзамхон Мадаминов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. У ўзи яшаб турган ҳудуддаги бўш турган бинони “ноль” қийматида олиб, хориждан инвестиция олиб кириш ниятида. Унинг тумандаги фойдаланилмай турган бинони олиш бўйича қилган мурожаати Халқ депутатлари Марҳамат туман Кенгаши депутати Хусанбой Шералиев томонидан яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди.

Тошлоқ маҳаллсидан Солияхон Сиддиқова ва Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Мирзоҳид Маъруфжоновларнинг ўз хонадонида иссиқхона қуриш ҳамда паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш бўйича қилган мурожаатлари “УзМиллийбанк” туман филиали бошқарувчиси ўринбосари томонидан шу ернинг ўзида ҳал этилди.

–Президентимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган сўзлари айни кунда ҳар бир раҳбарни халқ ичига янада чуқурроқ кириб боришга ундамоқда, – дейди O‘zLiDeP
Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси бўлим мудири Абдулҳамид Имомов. – Бугунги сайёр қабул фикримиз исботидир. Аҳолининг ўз муаммоларига ечим топаётгани фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Таъкидлаш керак, сайёр қабулда аҳоли томонидан ўртага ташланган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари назоратга олинди.

Олимжон ТАЛИПОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+