Асосий мақсад – сайловда муносиб иштирок этиш

14.10.2014, 18:54

Асосий мақсад – сайловда муносиб иштирок этиш

Шу йилнинг 7 октябрь куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди. Унда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловда муносиб иштирок этишини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
 
Маълумки, Марказий сайлов комиссияси мамлакатимизда 15 сентябрдан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди. O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг шу муносабат билан ўтказилган йиғилишида партиянинг мазкур сайловда иштирок этиши тўҚрисида қарор қабул қилинган эди. 

Алоҳида таъкидланганидек, сайлов фуқароларнинг давлат ҳокимияти органлари бошқарувида ўз вакиллари орқали иштирок этишдек Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишидир. Муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган ана шу масъулиятли давр – сайлов кампаниясида муносиб иштирок этиш O`zLiDePнинг асосий мақсади ҳисобланади. 

— Парламент қуйи палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади, — деди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Cодиқжон Турдиев. — Чунки бугунги сайловчининг сиёсий даражаси, онгу тафаккури юксалди. Айниқса, ёшларимизнинг дунёқараши кенгайиб, халқимизнинг эртанги кунга ишончи, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси кучайди. Сайлов эса ана шу ўзгаришлар натижасини амалда кўрсатувчи сиёсий тадбирдир. Шунинг учун ҳам дунё ҳамжамияти мазкур жараённи катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда. 

Дарҳақиқат, партия Сиёсий Кенгашининг яқинда бўлиб ўтган VIII мажлисида O`zLiDePнинг янги Сайловолди платформаси лойиҳасини тайёрлаш жараёни қизғин давом этаётгани алоҳида таъкидланганди. Эндиги асосий вазифа партия съездигача бўлган даврда мазкур дастур лойиҳасини ҳудудларда аҳоли кенг қатламлари ўртасида муҳокамадан ўтказишдир. Айниқса, тадбиркор ва фермерлар орасида шундай муҳокамаларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш зарур. Токи ҳар бир мулкдор шу дастурда ўзини ўйлантирадиган масалаларнинг ечимини топиш бўйича ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўлсин. Ҳақиқатан ҳам аҳоли қатламларини қизиқтирган, электорат кўнглида бўлган интилишларга жавобларни ўзида мужассам этган Сайловолди платформаси билангина сайловчиларнинг ишончини қозониш мумкин.

Сиёсий Кенгаш мажлисида муҳокама этилган масалалар кўлами сиёсий жараён арафасида партиямизнинг олдида нақадар катта ишлар турганлигини кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида, фаолларимиздан ўз фаолиятини янада кучайтириш, янги талаблар даражасида ишлашни талаб қилади. Зеро, тадбиркорлик «қозон»ида қайнаган, ишбилармонлик сир-асрорларини яхши биладиган, бу борадаги илғор хорижий тажрибаларни чуқур ўрганган кишиларнинг партия томонидан мафкуравий йўналишда олиб бориладиган ишларга етакчилик қилиши, ташаббускорликни намоён этишини бугунги даврнинг ўзи тақозо этмоқда. 

Мажлисда ташкилий масала кўриб чиқилди. Партиянинг Учтепа туман кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган Дилшод Шоумаров O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари этиб сайланди.

«ХХI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси 2014 йил 9 октябрь, 40 (568)

  • Кўрилди
    626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Jurabek2018-10-28 14:32:14

Salom men 2013 yil SAMARQAND QISHLOQ XUJALIK INSTITUTINING IQSODIYOT FAKULTETINI BUXGALTERIYA HISOBI VA AUDIT mutaxassisligini BAKALAVR . MenI yo'nalishim to'g'ri keladimi kimga murojat qilishim kerak. Email. mibboshqarma007@Gmail.com. Jurabekn@mail.ru katta raxmat teligramm +998996736685


Akmaljin2018-10-10 19:56:29

Men Xolmirzatev Akmaljon Adxamjon o'g'li 2018 yil Toshkent Davlat Agrar universitetining "O'simliklarni himoya qilish va karantin" yo'nalishini bitirganman. Men bu inspeksiyada ishlasam buladimi va kimga murojat qilishim mumkin


murodjon2018-10-03 09:08:17

mashinasozlik inistituti metrologiya standartlashtirish va maxsulot sifati menejmenti yonalishini bitirganman shu soha otadimi??


Муродбек2018-10-02 12:12:32

Мен UrDu табиятшунослик факултети Агрономия йуналиши (дехкончилик махсулотлари) буйича укишни тугатганман. Уч йил давомида Вилоят Агрокимё станциясида ишлаганман, хозирда ишсизман. Прократура хузуридаги Инспекцияга бу йуналишда ишга кириш учун нима килиш керак? Е mail. normetov1988@bk.ru


Муродбек2018-10-02 11:57:35

Мен UrDu табиятшунослик факултети Агрономия йуналиши (дехкончилик махсулотлари) буйича укишни тугатганман. Уч йил Вилоят Агрокимё станциясида ишлаб, хозирда ишсизман бу йуналишда ишга кириш учун нима килиш керак?


Исломбек2018-09-23 13:13:27

Мен Хужаниязов Исломбек 2009 йил Тошкент Ирригация ва Мелирация институти Сув хужалигини автаматлаштириш йуналишини тугатдим. 2010---2013 йиллар Хоразм насос станциялари ва энергетика бошкармасида. 2013 йил Август ойидан бошлаб GM-Uzbekiston Хоразм автомабил завотида ишлаб келмокдаман. Кимга мурожат килишим керак.


Navruzbek2018-09-14 14:32:54

Ana endi juda zur bbdi. Endi ToshDAUni va irrigatsiyani bitirgan bollaga yaxshi bbdi. Men uzim ham hozirda ToshDAUni zootexniya yunalishini 4-kurs talabasiman. Kelajakda wu inspeksiyaga iwga kiriw nasib etsin hammaga omad


Исроил2018-09-12 10:51:09

Салом мен самарканд кишлок хужалик иниститутида укийман ёналишим агрокиме ва агротупрокшунослик. Ёналишим тугри келадими?


Nurdawlet2018-09-09 21:32:11

Men 2018 jil Tashkent mamleketlik agrar universiteti Nokis filiali jer duziw ham jer kadastr talim bagdarin pitkerdim men jumisqa tapsirsam bolama


Nazokat2018-09-09 20:57:14

Salom men 2018 yil Milliy universitetni tuproqshunoslik mutaxassisligi magistraturani tugatib keldim. Meni yo'nalishim to'g'ri keladimi kimga murojat qilishim kerak. Email. nazokat_15011989@mail.ru


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+