O‘zLiDeP сайёр қабули: “Чандирдаги оилавий поликлиникага олий маълумотли гинеколог ва стоматолог юборилади”

14.03.2018, 18:22

O‘zLiDeP сайёр қабули: “Чандирдаги оилавий поликлиникага олий маълумотли гинеколог ва стоматолог юборилади”

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Миришкор туманидаги Чандир қишлоғида сайёр қабул ташкил этилди. Унда тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар томонидан 20га яқин мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, Чандир МФЙ оқсоқоли Отаулли Тўраев 1987 йилда қурилган дренаж тизимидаги носозликлардан шикоят қилди. Ушбу масала туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан назоратга олинди. “Шодлик” МФЙ раиси Юсуфжон Қодиров эса ҳудудда янги деҳқон бозори қуришга амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаатини туман ҳокими ўринбосари Тўлқин Ўринов тегишли тартибда ўрганиб чиқиб, ҳозирда таъмирталаб бўлиб қолган деҳқон бозорини ишга туширишни маълум қилди.

Чандир массивидаги 32-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси Сабина Шодиева эса қишлоқдаги оилавий поликлиникада олий маълумотли гинеколог ва стоматолог мутахассисларининг йўқлиги катта муаммо бўлаётганини айтди. Мазкур масалани ижобий ҳал этиш Халқ депутатлари туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Саъдулла Шарапов зиммасига юкланди ва муаммо туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Илҳом Шароповга депутатлик сўрови юбориш орқали яқин кунларда бартараф этиладиган бўлди.

Умуман, сайёр қабулда маҳалла аҳли томонидан ўртага ташланган аксарият мурожаатлар туман Кенгаши депутатлари, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ҳал этилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+