O‘zLiDeP депутати Санобар Эрназаровага намунали уйлардан бирини олишида ёрдам беради

14.03.2018, 19:03

O‘zLiDeP депутати Санобар Эрназаровага намунали уйлардан бирини олишида ёрдам беради

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш бўлими томонидан Ўзбекистон туманидаги  “Деҳқонобод” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда аҳолидан уй-жой, суд-ҳуқуқ, кредит, бандлик, коммунал хизматлар, тадбиркорлик, моддий ёрдам, бепул ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, сайёр қабулда “Сочтепа” қишлоғида яшовчи Нозима Абдуллаева тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит олишда ёрдам сўради. Ушбу мурожаатни ижобий ҳал этишни туман ҳокими ўринбосари ўз зиммасига олди. “Бешкапа” қишлоғида яшовчи Санобар Эрназарова эса уй-жойга эҳтиёжи борлигини таъкидлади. Шу боис у сайёр қабулда мутасаддилардан ҳудудда қурилаётган намунали уйлардан бирини олишда ёрдам сўради. Мазкур масалани Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати назоратга олиб, намунали уйлардан олишда амалий ёрдам беришга ваъда берди.

Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ўз ечимини топди, қолганлари бўйича туман мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+