Кучли ўрта синф – барқарор иқтисодиёт – фаровон мамлакат

03.10.2014, 19:01

Кучли ўрта синф – барқарор иқтисодиёт – фаровон мамлакат

Куни кеча Тошкентда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши VIII мажлиси бўлиб ўтди. Унда партия Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Ижроия қўмита аппарати масъул ходимлари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, БПТлар етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди

Мажлисда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловдаги иштирокини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Алоҳида таъкидланганидек, мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилиши ва фуқаролик жамиятининг ривожланиб бориши, сайлов жараёнларини тартибга солувчи нормаларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларнинг киритилгани сиёсий партиялар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитининг шаклланиши ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол иштирок этишига замин яратмоқда. 

Сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайлов эркинлиги принципини тўла рўёбга чиқариш, сайловолди тарғиботини ўтказиш давомида депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар учун тенг шароит яратиш, сайлов очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш ҳамда вакиллик органларига муносиб номзодларнинг сайланишида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, қонунда белгиланган тартиб ва меъёрлар демократик тамойиллар ва сайлов жараёнида муносиб депутатликка номзодларни сайлашда қонуний асос бўлиб хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан парламент палаталарининг қўшма мажлисида тақдим этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да сайлов эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш бўйича илгари сурилган қо¬нунчилик ташаббуслари, шуб¬ҳ¬асиз, сайлов жараёнларини янада эркинлаштиришда муҳим омил бўл¬ди.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жорий йил 15 сентябрдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят,¬ туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампаниясини эълон қилди. Сайлов бу, энг аввало, халқимизнинг давлат ҳокимияти органларида ўз вакиллари орқали бошқарувда иштирок этишдек Конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ёрқин кўзгусидир. Ана шундай масъулиятли, муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган сайлов кампаниясида муносиб иштирок этиш O`zLiDePнинг асосий мақсадидир.

— Бугун биз мамлакатимиз сиёсий майдонида ўзининг дадил одимлари билан эътиборни қозонган, тадбиркор ҳамда фермерлар ишончига кирган партиямизнинг ниҳоятда муҳим имтиҳонга тайёргарлик ишларини яна бир бор муҳокама қилишга йиғилдик, — деди мажлисда маъруза қилган O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Cодиқжон Турдиев. — Дунёнинг таниқли олимлари, давлат арбоблари, иқтисодчилар Ўзбекистондаги беқиёс ўзгаришларга тан бераётган, тараққиётнинг «ўзбек модели» асосларини чуқур таҳлил қилиб, уни халқаро миқёсда ўрганиш лозимлигини эътироф этаётган бир пайтда сиёсий партияларнинг сайловга жиддий ҳозирлик кўраётгани бежиз эмас, албатта. Бу жараён O`zLiDeP зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

2003 йилнинг 15 ноябрида таъсис этилган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимизда мустақиллик шарофати билан пайдо бўлган синф — тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар ва ишлаб чиқарувчилар, яъни мулкдорлар қатламининг сиёсий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиб келмоқда. 

Партия ташаббускор гуруҳи аъзолари билан ўтказилган тарихий учрашувда Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиёти, унинг оғир-енгилини ўз елкаси, ўз масъулиятига олишга бугун сиёсий куч сифатида бирлашаётган, мамлакатимизда катта салоҳиятга эга бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар тоифаси ҳақлидир, дея фикр билдирган эдилар. O`zLiDePнинг ўтган даврдаги фаолиятини чуқурроқ таҳлил қиладиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам айнан ўрта қатлам вакилларини қўллаб-қувватлаш масалаларига жиддий эътибор қаратилганини кўришимиз мумкин. 2004 ва 2009 йиллардаги сайловларда кўпчилик овоз тўплаган пайтимизда эса бундай эътибор янгича мазмун касб этди. 

Мана, орадан маълум бир давр ўтиб, O`zLiDePнинг сиёсий майдондаги мавқеи янада мустаҳкамланди. Электорат ишончи ортди. Хўш, партия бўлажак сайловга қандай амалий ишлар билан кириб келмоқда? Ушбу савол айни пайтда ҳар бир сафдошимизни ўйлантиряпти, десак муболаға бўлмайди. 

Эътироф этиш жоизки, бу даврда демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш борасидаги вазифаларни бажаришга устувор аҳамият берилди. Бу борада 6 та аниқ мақсадли партиявий лойиҳа амалга оширилди. Уларда иқтисодиётни бошқариш тизимини изчил такомиллаштириш ва либераллаштириш, хусусий мулк, тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатининг ҳуқуқлари кафолатини кенгайтириш, кичик бизнес улушини ошириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари қамраб олинди. 

Бундан ташқари, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида мамлакат миқёсида бевосита партия электорати билан ишлаш йўналишида 878 та семинар ва давра суҳбати уюштирилди. Уларда 176 минг 868 нафар тадбиркор ҳамда фермер фаол иштирок этди. Шунингдек, партиянинг йирик лойиҳаларидан бири — «Тадбиркорлар мулоқот форуми» доирасида 56 та амалий тадбир ташкил этилиб, уларда билдирилган 200 дан ортиқ таклиф ва мулоҳаза парламентдаги фракциямизнинг қонунчилик фаолиятида муҳим ўрин тутганлигини эътироф этиш лозим.

O`zLiDeР Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг «Мамлакатда 2014 йилда озиқ-овқат саноати соҳасида амалга ошириладиган манзилли дастурларнинг ижроси юзасидан жойларда фаол жамоатчилик ва партиявий назоратни таъминлаш тўғрисида»ги қарори асосида озиқ-овқат саноатида ҳудудлардаги инвестициявий лойиҳаларнинг тўлақонли бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб борилишини таъминлашда ҳам муайян натижаларга эришилди.

Ҳисобот даврида O’zLiDePнинг ҳамкор ташкилотлари — ¤збекистон Фермерлари кенгаши ҳамда партия таъсисчилигидаги Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда қишлоқ мулкдорлари ҳамда тайёрлов-таъминот корхоналари ўртасида тузилган контрактация шартномаларининг тўла бажарилиши бўйича мунтазам мониторинг ишлари амалга оширилди. Айниқса, O’zLiDePнинг Сайловолди дастурига мос равишда фермерлар фаолиятига қўшимча ишлаб чиқаришни жалб этиш орқали қишлоққа саноатни олиб кириш масалаларидаги ҳамкорлик яхши самара бермоқда. Натижада бугунги кунда мавжуд фермер хўжаликларининг 36600 дан ортиғи кўп тармоқли субъектларга айлантирилди. Ушбу масалаларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳларининг имконият ва ваколатларидан ҳам самарали фойдаланилди. 

— Хусусан, ижро ҳокимияти идоралари раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига доир ўтказилган 469 та эшитувнинг 252 таси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масалаларига қаратилди, — деди партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Бахтиёр Якубов. — Шу орқали ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони ошиши, фермер хўжаликларини янада қўллаб-қувватлаш, кўп тармоқли субъектга айлантириш ҳисобидан 450 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилишига кўмаклашилди. 

Ўтган даврда, шунингдек, ижтимоий-гуманитар ва маънавий-маърифий соҳаларда ҳам партиянинг устувор йўналишлари уйғун ижро этилди. Бунда асосий эътибор аёллар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш масалалари ечимига қаратилди. «Ишбилармон талаба», «Парламентда менинг ўрним», «Агар мен депутат бўлсам...», «Диплом билан — бизнесга» сингари махсус лойиҳаларда 174 минг нафарга яқин ёш иштирок этиб, уларнинг сиёсий-ижтимоий, ҳуқуқий-иқтисодий билим ҳамда кўникмалари оширилди. Шу ўринда биргина «Диплом билан — бизнесга-2014» лойиҳасида иштирок этган  битирувчилардан 1151 нафарига микрокредитлар олиш учун махсус сертификатлар топширилганини ҳам айтиб ўтиш керак.

«Ишбилармон талаба» стипендияси кўрик-танлови иштирокчилари сафи ҳам йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Мисол учун, бу йилги танловнинг қуйи босқичида 900 га яқин академик лицей ва касб-ҳунар коллежининг қарийб 6000 нафар ёши иштирок этди. 2004-2014 йиллар кесимида бу рақам 36 мингни ташкил этмоқда. Энг асосийси, лойиҳада иштирок этган ёшларнинг 5 мингдан ортиғи айни пайтда тадбиркорлик, фермерлик ва касаначилик билан шуғулланмоқда.

— Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳисобот даврида 1500 дан ортиқ партиявий тадбир, хусусан, «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага», «Соғлом оила — мустаҳкам оила», «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» номли махсус лойиҳалар амалга оширилди, — дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мухлиса Акрамова. — Уларда 100 мингдан ортиқ опа-синглимиз иштирок этди.

Мажлисда партия қурилиши соҳасида ташкилий-кадрлар билан ишлаш йўналиши ҳар доим энг муҳим вазифа бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолиши алоҳида таъкидланди. Шунинг учун ҳам партия Дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда Президентимиз Концепциясидан келиб чиқадиган O’zLiDePнинг амалий ҳаракатлари доирасида барча туман (шаҳар) партия ташкилотлари раҳбарларининг назарий-амалий билимлари ва касбий маҳоратини ошириш учун махсус минтақавий ўқув курслари ўтказилди.

 Сиёсий таълим марказлари томонидан 324 та ўқув-семинар уюштирилиб, уларда қатнашган 12500 нафарга яқин партия аъзоларидан 277 нафари кадрлар захирасига олинди.

Партия қурилиши, ташкилий-кадрлар билан ишлаш масаласида сўз борар экан, депутатлик гуруҳлари томонидан ҳудудларда кечаётган ислоҳотларга халақит бераётган камчилик ва нуқсонларни аниқлаш, уларни очиқ, ошкора ва амалий руҳда муҳокама қилиб, ечимига доир мақбул йўлларни таклиф этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаш керак. Буни 2014 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолият натижаларида ҳам кўриш мумкин.

Бу вақт оралиғида депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига 3120 та депутатлик сўрови юборилган бўлса, 469 та мансабдор шахснинг ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, 280 та назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди. 

Сайловолди платформамиз талаблари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари доимий комиссияларига 385 та таклиф киритилди. Уларнинг 72 таси сессияларда кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.

Кези келганда, партия аъзолари сони 2014 йилнинг 1 январига нисбатан 53200 тага кўпайиб, 231 минг нафарга етгани, бошланҚич ташкилотлар сони эса 2014 йил 1 январига нисбатан 1400 тага кўпайиб, 9171 тани ташкил этганини эътироф этиш лозим. 

Йиғилишда сўзга чиққан сенатор Абдурашид Алтиев, Хоразм вилояти Фермерлар кенгаши раиси Баҳодир Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари Тўлқин Турсунов ва Абдурашид Жўрабоев, Андижон вилоятидаги «Гулсум» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси  раҳбари Тоҳиржон Толипов ва бошқалар қайд этганидек, сайлов бу тарғибот-ташвиқот билан чамбарчас боғлиқ жараёндир. Шунинг учун ҳам йил бошидан буён ҳар ойда партия тузилмалари фаолиятини, жумладан, O`zLiDePнинг 2009 йилдаги Сайловолди дастури ижроси, партиянинг 2014 йилдаги сайловда илгари сураётган асосий ғҚоялари билан аҳолини таништиришга доир тадбирларни ёритиш бўйича махсус медиа-режа ишлаб чиқилди.

Мажлис якунида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

«ХХI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси 2014 йил 2 октябрь, 39 (567)

  • Кўрилди
    1986
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Х.Алимова Қувасой шахар Кенгаши ижрочи котиби2018-05-22 09:14:01

Давлатимиз рахбари томонидан хар бир сохадаги муаммоларни ўз вақтида хал этиш мақсадида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар Ватанимиз тараққиётини ривожланишига асосдир. Айнан ННТларни фаолиятини ривожлантириш йўлида қабул қилинган фармон хам ННТлани янада фаолиятларини ривожлантиришга туртки бўлди. Соха ходимларини қийнаб келаётган муаммолари ўз ўзидан ҳал бўлади.


Д.Изетуллаев O'zLiDeP туман кенгаши раиси2018-05-15 17:07:39

Хакикатдан ННТларимизни қийнаб келаётган муаммо – бино масаласи эди. Фармонга кўра, ҳудудларда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этилиши ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда мазкур бинога жойлаштирилиши ННТлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб бериши аник.


А.Холиков- O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 16:37:13

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтлари самарали фаолият юритиши учун норматив-ҳуқуқий база мунтазам такомиллаштириб борилмоқда.


Айбек Матчанов-O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:04:13

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида жамоат ташкилотларининг бир қатор янги нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлари давлат томонидан қўллаб-қувватланди.


Айбек Матчанов-O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:04:13

Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида жамоат ташкилотларининг бир қатор янги нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлари давлат томонидан қўллаб-қувватланди.


Каримов Бахтияр2018-05-15 14:58:40

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат гранти танловларининг эълон қилиниши Мамлакатимиз равнаки учуч амалга ошириладиган лойихаларнинг куллаб кувватланишига олиб келади


Танирбергенов Байрамбай Аскербаевич O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-05-15 14:54:25

Мазкур қарорда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш кўзда тутилгани, бу албатта шу соҳаларда ишлаётган ходимларининг янада фаолроқ бўлишига чорлайди.


Юлдаш Маткаримов-O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 14:25:45

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан давлат гранти танловларининг эълон қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотлари сафининг кенгайишида муҳим омил бўлаётир.


O'zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат рахбари Исматуллаев Мухриддин 2018-05-15 09:02:05

Ушбу фармон фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича муҳимлиги ва ўз вақтида қабул қилинганлиги Президентимиз хеч бир сохага бефарқ эмаслигини исботи бўлиб турубди.


Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши ижрочи котиби Ўразбоев Шохрух2018-05-14 18:41:32

Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу фармон ННТлар фаолияти самарадорлигини ошири билан бир қаторда уларни қийнаб келаётган бир қатор муаммоларнинг хам ечими бўлди дейиш мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+