Феруза Бозорова қуйи бўғин етакчилигига сайланди

15.03.2018, 18:33

Феруза Бозорова қуйи бўғин етакчилигига сайланди

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли 7-сонли ётоқхонада фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Улуғбек Жўраев иштирокчиларни Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2018 йилдаги устувор вазифалари билан таништирди.

– Партиянинг жамиятдаги мавқеини ошириш учун қуйи бўғин етакчиси фаол бўлиши керак, – дейди БПТ раиси Феруза Бозорова. – Шу боис айни чоғда партия фаоллари билан биргаликда жойларга тушиб аҳоли билан юзма-юз мулоқот қиляпмиз, одамларнинг муаммоларини ўрганиб, таклиф-мулоҳазалари билан ўртоқлашяпмиз. Энг асосийси, электоратимизни ўйлантираётган масалаларни депутатлик корпуслари орқали ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз.

Йиғилишда 5 нафар ишчи-ходимO‘zLiDeP аъзолигига қабул қилиниб, Феруза Бозорова БПТ раислигига қайта сайланди.

Ж.РУСТАМОВ,

O‘zLiDeP Навоий шаҳар

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+