O‘zLiDeP сайёр қабулида сўхлик Мехтар Ботировга футбол майдончаси қуриш учун ер ажратиб бериладиган бўлди

15.03.2018, 18:35

O‘zLiDeP сайёр қабулида сўхлик Мехтар Ботировга футбол майдончаси қуриш учун ер ажратиб бериладиган бўлди

- Сўх тумани Фарғона вилояти марказидан узоқлиги сабаб туман аҳолиси учун кийимларни кимёвий воситалар билан тозалаш хизмати мавжуд эмас. Мен шу йўналишдаги кичик корхонани ташкил қилишни режалаштирган эдим лекин баъзи тўсиқларга дуч келдим. Бугунги сайёр қабулга келиб депутатларга мурожат қилдим ва улар томонидан мурожаатимга ижобий жавоб олдим. Тез орада ўз тадбиркорлигимни бошлаб янги иш ўринлари яратаман, - дейди  Ойбек Ёқубжонов.

O‘zLiDeP Сўх туман Кенгаши томонидан Навобод МФЙда ташкил этилган сайёр қабул давомида Ойбекжон сингари ўндан ортиқ фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Албатта, бундай масалаларни жойида ҳал этилишида O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг ўрни катта аҳамиятга эга. Навобот МФЙда яшовчи Мехтар Ботиров суний қопламали спорт майдончаси қуриш учун ер ажратилишини сўраб депутатларга мурожаат қилди.  

-Қишлоғимиз ҳудудидан ўтган катта йўл ёқасида ташландиқ ер бор. Анчадан бери шу бўш жойда қишлоғимиз ёшлари учун замонавий ҳамда суний қопламали футбол майдончаси қуриш ниятида эдим, - дейди Мехтар Ботиров. - Сайёр қабулда мени таклифим эътиборсиз қолдирилмади.  Депутатлар ёрдамида менга ер ажратиб бериладиган бўлди.

Дарҳақиқат, фуқароларнинг мурожатлари, уларни қийнаётган масалалар эчими ҳеч қачон беэътибор қолдирилмайди. Ташкил этилаётган  сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг масалаларини қонуний ҳал этиш йўллари соҳа мутахассислари ёрдамида батафсил тушунтирилиши билан бирга амалий чора-тадбирлар кўрилиши таъминланмоқда.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1727
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исожон2018-05-08 20:16:25

Манам кушиламан йукоридаги фикрларга.


Фаррух Эназаров 2018-04-24 10:01:18

ЎзЛиДеП туман Кенгаши томонидан утказилаётган сайёр қабуллар ўзини ижобий натижасини бермоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+