O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари кўмагида 3 нафар коллеж битирувчиси ишга жойлашди

15.03.2018, 19:28

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари кўмагида 3 нафар коллеж битирувчиси ишга жойлашди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч шаҳридаги “Гулнора ателье мод” хусусий корхонасида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP – тадбиркор аёллар кўмакдоши” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар берилди.

–Тадбиркорлик қиламан, ўз бизнесимни бошлайман, деган киши учун барча шарт-шароитлар яратилган, – дейди “Гулнора ателъе мод” хусусий корхонаси раҳбари Гулнора Аллаёрова. – Шу боис ҳозир асосий эътиборни рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратяпмиз. Эътиборлиси, 6 турдаги кийим-кечак ишлаб чиқарилаётган цехимизда 15 нафар хотин-қизлар иш билан банд. Келгусида тижорат банкидан 50 млн. сўм кредит олиб, қўшимча 30 та янги иш ўрни яратишни режалаштиряпмиз.  

Таъкидлаш керак, бугун партия “Аёллар қаноти” фаолиятидан хотин-қизлар ҳурсанд. Чунки партия фаоллари ташаббуси билан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар давомида кўплаб опа-сингилларимиз бандлиги таъминланиб, уларнинг кўпчилиги ўз бизнесини йўлга қўймоқда. Урганчлик Шакаржон Ибрагимова ҳам яқинда ўз бизнесини бошлаган қизлардан бири.

–  2016 йилда Урганч маиший касб-ҳунар коллежини тамомлаб анча вақт ўзимга мос иш тополмадим, – дейди Ш.Ибрагимова. – O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилиб, “Гулнора ателье мод” хусусий корхонасига ишга жойлашдим. Бунинг учун партия фаолларидан миннатдорман.

Тадбир якунида 5 нафар хотин-қиз партия аъзолигига қабул қилиниб, 3 нафар коллеж битирувчи ишга жойлашди.

    Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+