“Урганч ёғ-мой”даги маслакдошларимиз 92 нафарга етди

15.03.2018, 19:33

“Урганч ёғ-мой”даги маслакдошларимиз 92 нафарга етди

Урганч шаҳридаги “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда қуйи бўғин етакчиси Гулой Бекметова БПТнинг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот бериб, йиғилганларни 2018 йилдаги режа ва дастурлари билан таништирди, галдаги вазифалар ва партия билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар, лойиҳалар ва учрашувлар юзасидан ахборот берди.

–Бошланғич партия ташкилотимиз 2007 йилда 8 нафар аъзо билан ташкил этилган эди, – дейди қуйи бўғин етакчиси Гулой Бекметова. – Айни чоғда улар сони 92 нафарга етди. Бугун партиямиз ривожи жойларда фаолият юритаётган таянч бўғинларнинг фаоллигига боғлиқ экан, биз корхонамизда аҳолининг хоҳиш-истакларини инобатга олиб, улар билан бамаслаҳат иш юритган ҳолда  мавжуд муаммоларга ечим топишга тайёрмиз.

Йиғилишда “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамиятидаги 13 нафар ишчи-ходим партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 Умирбек ЭГАМОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+