O‘zLiDePнинг тадбиркорлар анжумани олтинкўллик ҳунармандга бўш бинолардан бирини “ноль” қийматда олиш имконини яратди

15.03.2018, 19:40

O‘zLiDePнинг тадбиркорлар анжумани олтинкўллик ҳунармандга бўш бинолардан бирини “ноль” қийматда олиш имконини яратди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Олтинкўл туманидаги 17-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган “Тадбиркорлар анжумани”да фермер, ҳунарманд ва ишбилармонларни қийнаётган муаммолар муҳокама этилди.                                                   

Туман ҳокимлиги, туман Давлат хизматлари кўрсатиш маркази, тижорат банклари туман филиали раҳбарлари, туман прокуратураси ҳамда давлат солиқ инспекцияси туман бўлими мутасаддиларининг тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан бўлган очиқ мулоқоти қизғин тус олди.

–Ҳунармандчиликнинг бешикчилик йўналишида фаолият олиб бораман, – дейди ёш ҳунарманд Шоҳрух Бекмирзаев. – Фаолиятимни кенгайтириш мақсадида кредит олишда қийналяпман. Бундан ташқари, менга фойдаланилмай турган бўш бинолардан бирини “ноль” қийматда беришса, миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантириш имкониятига эга бўлардим.

Фуқарога “Микрокредитбанк” туман филиали раҳбари томонидан кредит борасида тегишли ҳужжатлар асосида кўмак берилиши айтилди, фойдаланилмай турган бино юзасидан қилган мурожаати туман ҳокимлиги вакили томонидан ҳал қилинадиган бўлди.

Севара Тожибоева тумандаги 26-мактабгача таълим муассасаси раҳбари. Ёш мудира эндиликда нодавлат боғча қуриш ҳаракатида. Бу борада у мутасаддилардан тавсия ва маслаҳатлар сўради. Давлат хизматлари кўрсатиш маркази, “Халқ банки” туман филиали ҳамда туман прокуратураси мутасаддисининг зарурий кўрсатмалари ёш тадбиркорга қанот бағишлаши шубҳасиз.

Таъкидлаш керак, мазкур анжуман нафақат ишбилармонлар, балки оддий фуқароларнинг ҳам қатор муаммоларига ечим топишга замин яратди.

Дилмурод СУЛТОНОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+