O‘zLiDeP СИЁСИЙ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

30.06.2014, 19:03

O‘zLiDeP СИЁСИЙ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

29 март куни пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Иштирокчилар O‘zLiDeP партиявий тузилмалари ва депутатлик бирлашмаларининг ҳисобот давридаги фаолияти якунларини, шунингдек, партия ташкилотларининг партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш бўйича ишларини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.  

Сиёсий Кенгашда қайд этилганидек, партия тузилмалари фаолияти O‘zLiDeP дастурий ҳужжатлари, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, шунингдек, Президентимизнинг мамлакатимиз Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида белгилаб берилган асосий тамойиллари асосида қурилади. 

Маърузада жамиятни янада либераллаштириш ва модернизациялаш, иқтисодиётни барқарор ва изчил ривожлантиришни таъминлаш, халқ фаровонлиги ва турмуши сифатини ўстириш, депутатлик вакиллик органларининг мамлакат сиёсий тузумидаги роли ва мавқеини ошириш, ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларнинг мувозанатли тақсимланишини таъминлаш, давлат органлари устидан самарали парламент ва жамоатчилик назорати соҳаларидаги устуворликлар аниқ белгилаб берилган. 

Йиғилиш иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг бу ғоялари мамлакатимиз Президенти томонидан парламент муҳокамасига киритилган ва яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларга) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топганини алоҳида таъкидлади. 

Қабул қилинган қонун демократик ислоҳотларни, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларидаги либераллаштириш жараёнларини, давлат ва конституциявий тузумни изчил ўзгартириш ва демократик янгилашни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди. Ушбу қонун Конституция меъёрларини жамиятимиз ҳаётидаги жадал ўзгаришларга, амалга оширилаётган демократик, либерал ислоҳотларга мувофиқлаштиришни таъминлашда, асосий қадрият инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳисобланадиган “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига” тамойилини амалга оширишни давом эттиришда улкан аҳамиятга эга.  

Конституциядаги ўзгаришлар парламентаризмнинг янада ривожланишига кучли туртки беради, сиёсий партияларнинг ўз дастурий вазифаларини самарали амалга ошириши, демократик жамиятнинг муҳим таркибий қисми бўлмиш кўппартияли тизим ва партиялараро рақобатнинг мустаҳкамланиши учун сифат жиҳатдан янги имкониятлар очади. Шунингдек, улар сиёсий партияларнинг амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг муваффақиятли ўтказилиши учун масъулиятини оширади. Уларнинг ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, Ўзбекистоннинг буюк келажагини қуришда ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги масъулиятини юксалтиради. Шунга мувофиқ, партия тузилмалари ва унинг депутатлик бирлашмалари олдига улкан вазифалар турибди. 

Йиғилиш иштирокчилари таъкидлаганидек, Президентимиз Концепцияси ва “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг устувор йўналишларини, бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришни чуқурлаштириш, мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва улуши кўламини кенгайтириш ҳамда партия учун устувор бўлган бошқа йўналишлар доирасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. 

Биргина O‘zLiDeP фракциясининг ўзида Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган 40 дан ортиқ қонун лойиҳаси партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда синчковлик билан ўрганилди ва улар бўйича позиция ишлаб чиқилди. Депутатлар демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини, кичик бизнесни ривожлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва ҳоказолар юзасидан 8 та қонун бўйича ташаббускорлик кўрсатди. Партия депутатлик бирлашмалари томонидан ижроия ҳокимияти вакилларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича 681 та, жумладан,  қулай бизнес муҳитини яратиш масалалари бўйича 293 та тинглови ва ҳоказолар ўтказилди. Партия кўмагида 3000 дан ортиқ хотин-қиз ва ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини бошлаш ва амалга ошириш учун тижорат банкларидан жами 24 миллиард сўмликдан ортиқ имтиёзли кредит олди. Фермерлар кенгаши билан ҳамкорликда 3500 дан ортиқ фермерга бажарилган шартномалар бўйича турли ташкилотлардан 12,5 миллиард сўм маблағ қайтарилиши юзасидан ҳуқуқи            й ёрдам кўрсатилди. 

Тадбирда қайд этилганидек, партия ҳисобот даврида амалга оширган ишларини давом эттиради. Йиғилишда O‘zLiDeP партиявий тузилмалари ва депутатлик бирлашмалари фаолияти муҳим масалаларни ҳал этиш нуқтаи назаридан танқидий муҳокама этилди. Партия фаолияти давлат ва жамият ҳаётини либераллаштириш суръати ва талабларига қанчалик мос келади? Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизациялашнинг стратегик вазифаларини ҳал этиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда қанчалик иштирок этмоқда?

Хусусан, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятида бу соҳалардаги камчиликлар ва фойдаланилмаган захиралар тилга олинди. Сирдарё ва Навоий вилоятлари партиявий тузилмалар фаолияти қониқарсиз баҳоланди. Тегишли ташкилий хулосалар чиқарилди. 

Йиғилиш қатнашчилари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни  ривожлантиришнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш, изчил ривожланишни ва хусусий мулкни, мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида қонунчиликни ривожлантириш, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш учун партия тузилмалари, партия депутатлик корпуси салоҳиятидан тўла фойдаланиш бўйича ишларнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. 

Депутатлар, партия қуйи ташкилотлари ва бошқа тузилмаларининг партия Устави ва Дастурида белгилаб қўйилган вазифаларини ҳал этиш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришдаги ташаббускорлигини ошириш ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳокимиятнинг вакиллик органлари сессиялари ва доимий комиссиялари йиғилишларида таклифларни фаол олға суриш, депутатлик бирлашмалари назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш ва мақсадли йўналтирилганлигини таъминлашнинг муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Парламентдаги фракция ўзининг қонун ижодкорлиги ва назорат фаолиятини янада фаоллаштириши зарур. Депутатлик сўрови билан мурожаат этиш, тегишли масалалар, жумладан, мансабдор шахслар ҳисоботларини тинглаш ва ҳоказолар бўйича таклифлар киритиш каби механизмлардан янада фаол фойдаланиш лозим. 

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    484
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

С.Рахимов- -O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши раиси2018-05-15 15:57:00

Давлатимиз рахбари томонидан II-жахон уруши қатнашчиларини рагбатлантириши улкан бир мехру-садоқатдан далолат.


Жиззах вилояти Зарбдор тумани "Қишлоқхўжаликкимё" БПТ раиси Умаров Мухаммад2018-05-14 18:26:38

Давлатимиз раҳбарининг уруш қатнашчиларини рағбатлантириши, имтиёзлар бериши уларга бўлган ҳурмат эътибордан далолат беради.Ушбу тадбир хар бир Ўзбекистон фарзанди қалбида юксак ғурур ва ифтихор уйғотди. Биз ёшлар эса бу қилинаётган хайрли ва савобли ишларни ўзимиз амал қилиб олишимиз керак.


Эшмаматов Мансур ЎзЛиДеП Қизириқ туман Кенгаши депутати2018-05-14 10:32:29

бугунги кундаги тинчлигимиз учун курашган ота-боболаримизни эъзозлаш энг улуг ишдир


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2018-05-11 17:46:29

ЎзЛиДеП Бухоро вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Бизнинг шундай мусаффо осмон остида тинч-тотув яшашимиз учун жонини фидо қилган ота-боболаримиз хотираси абадийдир. Байрам куни бугун чиройли умргузаронлик қилаётган уруш қатнашчилари ҳамда фронт орқасида фидокорона меҳнат қилганлар эъзозландилар. Биз уларга соғлик ва узоқ умр тилаймиз. Уларга бўлган юксак эътибор учун ҳаммага ташаккур айтамиз.


М.Умаров Кармана туман аппарат раҳбари2018-05-11 16:59:43

Бундай тинчлик замонлар учун жон фидо қилган ота-боболаримиз ва ҳозирги кунгача яшаб келаётган уруш қатнашчилари биз учун ҳаёт мактабининг ибрат намунасидир!Давлат раҳбарининг уруш қатнашчиларини рағбатлантириши ва уларга доимо эьтиборда бўлиши бунга мисол.


Наврўзбек Мукимжонович2018-05-11 16:56:12

Мамлакатимизнинг барча худудларида Хотира ва Қадрлаш куни билан ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб, кўблаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашганларига қимматбахо совғалар ва пул мукофотлари берилаётганлиги ҳамда ўз соҳаларининг ривожига муносиб хисса қўшган мехнат фахрийларнинг холидан хабар олинаётганлиги бу юксак эътиборнинг намунасидир.


Танирбергенов Байрамбай Аскербаевич2018-05-11 11:40:04

9 май Хотира ва қадрлаш куни юртимизда кенг миқёсида белгиланмоқда. Президентимиз ташаббуси билан байрам тадбирини мана шундай кўринишда нишонлаш бўйича берган таклифи халқимизга жуда маъқул бўлмоқда.


Умиджон Баракаев ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши депутати2018-05-10 19:11:31

Иккинчи жаҳон урушида мамлакатимиздан 1 ярим миллиондан ортиқ аҳолимиз иштирок этишган. Ушбу урушда вафот этган ватандошларимизнинг рухлари шод охиратлари обод бўлсин.


O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби Сарвиноз Холматова2018-05-10 17:18:18

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган улкан эътибор нафақат иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини, балки барча юртдошларимизни доимий эъзозда эканлиги барчамизга аён. 9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида ёши улуғ отахон ва онахонларимиз, барча фахрийларимизни хурсандчиликларини кўриб биз ҳам жуда хурсанд бўлдик. Давлатимиз раҳбарининг уруш қатнашчиларини рағбатлантириши, имтиёзлар бериши уларга бўлган ҳурмат эътибордан далолат беради.Ушбу тадбир хар бир Ўзбекистон фарзанди қалбида юксак ғурур ва ифтихор уйғотди. Биз ёшлар эса бу қилинаётган хайрли ва савобли ишларни ўзимиз амал қилиб олишимиз керак.


Жиззах вилояти Олимлар МФЙ БПТ раиси Х. Файзуллаев2018-05-10 16:08:52

Инсонларни қадрлаш - одамийликдир


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+