“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” ишбилармон аёллар учун мулоқот майдонини яратмоқда

16.03.2018, 17:24

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” ишбилармон аёллар учун мулоқот майдонини яратмоқда

Фурқат туманида “O‘zLiDeP  – тадбиркор ва фермер аёллар ҳимоячиси” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда партия туман Кенгаши ҳузурида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” ҳақида батафсил маълумот берилди.

- Партия қошида “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гуруҳи” ташкил этилгани бизни қувонтирди, - дейди  “Ал Мансур” кўптармоқли фермер хўжалиги раҳбари Ўктамхон Давронова.  - Ушбу гуруҳ  мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмак бермоқда. Шу билан бир қаторда мазкур гуруҳ ишбилармон аёлларнинг ўзаро тажриба  алмашишлари учун имконият яратмоқда.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга  оширишда тадбиркор ва фермер аёллар сафини кенгайтиришда, уларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, йирик тадбиркорларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш, ўзаро эркин фикр алмашишни йўлга қўйишга кўмаклашиш каби амалий ишларни кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. 

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+