O‘zLiDeP Андижон туман Кенгашидаги айрим БПТ фаолияти танқид қилинди

16.03.2018, 17:34

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгашидаги айрим БПТ фаолияти танқид қилинди

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши тасарруфида айни вақтда 43 та бошланғич партия ташкилотидаги 1159 нафар партия аъзолари бир-бирига елкадош бўлиб келмоқдалар. Уларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида ютуқлардан ҳаволанмай, мавжуд камчиликларга барҳам бериш чоралари белгиланмоқда.

Жумладан, Андижон туман Марказий шифохонаси қошидаги бошланғич партия ташкилоти 2004 йилда 6 нафар партия аъзоси билан ташкил этилган. Ўтган давр давомида қуйи тузилмада аъзолар сони фақатгина 32 нафарга етган, мазкур рақам кутилган рақам эмаслиги аён. Аммо сон эмас, сифат кўрсаткичи юқори бўлишлиги асосий мақсад бўлса-да, бу йўналишда ҳам айтарли имкониятлар юзага чиқмагани маълум бўлди. Ўтган вақт оралиғида таянч бўғин қатор ютуқларга эришган бўлса-да, бироқ камчиликлардан ҳам кўз юмиб бўлмайди.

-Мазкур бошланғич партия ташкилотида йўл қўйилган хатолар ошкора айтилди, - дейди O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши ижрочи котиби Назирахон Толипова. – Жумладан, қуйи тузилма томонидан ҳудудлардаги аҳолини қийнаётган муаммолар ечимига алоҳида эътибор берилмагани, сиёсий майдондаги ислоҳотлар юзасидан ўтказилиши зарур бўлган тадбирларни ташкиллаштиришга қаттиқ танқид остига олинди. Камчиликларни баратараф этишлари учун керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Ҳисобот йиғилиши давомида бошланғич партия ташкилоти раҳбари этиб Г.Давронова ва унинг ўринбосари вазифасига Н.Қўчқарова номзоди тавсия этилди, улар бир овоздан маъқулланди.

Худди шундай хисобот-сайлов йиғилиши тумандаги “Гулсум” ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳам қуйи бўғин фаолияти мобайнида йўл қўйилган камчиликлар танқидий баҳоланиб, уларни баратараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Қуйи тузилма раҳбари этиб Ш. Хожибеков ҳамда унинг ўринбосари вазифасига М.Ахмедовалар қайта сайландилар.

Аброр Хонтўраев,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши БПТлар билан

ишлаш гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+