O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи Зомин туман бандликка кўмаклашувчи маркази раҳбарининг ҳисоботини эшитди

16.03.2018, 17:43

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи Зомин туман бандликка кўмаклашувчи маркази раҳбарининг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар “Ахолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш” Дастурининг ижроси бўйича 2017 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан Зомин туман бандликка кўмаклашувчи марказ раҳбари О.Алимқуловнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туманда мазкур Дастур ижроси бўйича жами 2704 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, доимий иш ўринларида аҳоли бандлиги 1725 та, жумладан, тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ 1391, саноатда 336, хизмат кўрсатишда 619, қишлоқ хўжалигида 216, курилиш ва инфратузилма объектларини амалга оширишда 220, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали 334 та иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида 158, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қурилишдаги мавсумий ва вақтинча ишларда 597, аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорликда 1379 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

– Шунингдек, туман ҳокимлиги, ягона дарча маркази ва солиқ инспекцияси, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, тижорат банкларининг “2017 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”нинг барча йўналишларига мувофиқ, комиссияга тақдим этган хатлари асосида 2017 йил давомида жами 2406 та янги иш ўрни яратилган, – дейди О.Алимқулов. – Жумладан, мақсадли дастурларга мувофиқ жами 1093 та янги иш ўринлари ташкил этилган.

Йиғилишда ҳисобот бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+