“SAFO collection”да O‘zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилди

16.03.2018, 18:00

“SAFO collection”да O‘zLiDeP қуйи бўғини ташкил этилди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Норин туманидаги “Олис коинот” МЧЖда очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда  мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган амалий ишларда O‘zLiDePнинг иштироки хусусида сўз юритилди.  

–Корхонамизда “SAFO” бренди остида замонавий экспортбоп,  импорт ўрнини босувчи болалар устки кийимлари ишлаб чиқарилади, –дейди “Олис коинот” МЧЖ директори Дилшодбек Холмирзаев. – Ҳозирда маҳсулотларимиз республикамиздаги 30 дан ортиқ савдо марказлари орқали ички бозорларга етказиб берилмоқда. Келгусида маҳсулотларимизни хорижга экспорт қилиш ниятимиз бор.

Тадбир давомида корхона фаолиятини янада ривожлантириш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни экспортга йўналтириш борасида таклиф ва тавсиялар берилди.

Тадбир сўнггида корхонада бошланғич партия ташкилоти тузилиб, ишчи-ходимларнинг 5 нафари партия аъзолигига қабул қилинди.

Иброҳим САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+