Тадбиркорларга тўсиқ бўлманг

16.03.2018, 18:05

Тадбиркорларга тўсиқ бўлманг

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан шу номда ташкил этилган тадбир Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросига бағишланди.

Тадбирда партия томонидан вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаш, кичик безнес субъектларининг фаолият кўрсатмаслик ёки тугатилганлик сабабини ўрганиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, муаммоларни жойида ва ўз вақтида ҳал этиш лозимлиги таъкидланди.

–Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, меҳнат шароитини яхшилаш, тадбиркорликка қизиқиши баланд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш олдимизда турган устувор вазифалардан саналади, – дейди O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлим мудири М.Чулиева. – Шу боис, опа-сингилларимизнинг касбий, маънавий ва интеллектуал ўсишига кўмаклашиш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар кўламини янада  кенгайтиришга жиддий бел боғлаганмиз.

Тадбирда хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, бу борадаги иқтисодий ва ҳуқуқий билимини ошириш, учраётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мархабо2018-04-21 20:18:54

Ассалому алейкум, азиз опа сингиллар.., -айтингчи мен кандай килиб срочно, -O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлим мудири М.Чулиева ва бир неча бошка хаётни оку-корасини, иссик -совугини аччик -чучукини тотган фаол опа сингиллар билан учрашсам булади..., - масъала ута жиддий...?! олдиндан рахмат, хурмат ва эхтиром ила Мархабо..?!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+