“Гўровол” МФЙда қуйи бўғин аъзолар сони 15 нафарга етди

16.03.2018, 18:07

“Гўровол” МФЙда қуйи бўғин аъзолар сони 15 нафарга етди

Ўтган йил “Гўровол” маҳалла фуқаролар йиғинида O'zLiDeP бошланғич партия ташкилоти ташкил этилган эди. Дастлаб 5 нафар аъзо билан фаолият бошлаган мазкур қуйи бўғин ҳозирга келиб 15 нафар маслакдошимизни ўз сафига жипслаштирган.

Яқинда “Гўровол” МФЙда фаолият юритаётган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилишида қуйи бўғин етакчиси Дилором Султонованинг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

– Партия нуфузини янада ошириш, кўзлаган мақсадларимизга эришишда фаолиятимизга янгича ёндашишимиз, ишни бугунги кун талабидан келиб чиқиб ташкил этишимиз лозим, – дейди қуйи бўғин етакчиси Д.Султонова. –Зотан, БПТ раиси сиёсий жиҳатдан етук, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир, катта тажрибага эга бўлсагина, партиянинг жамиятдаги мавқеи ошади.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти аъзолари Н.Шерматова ва  А.Мусаевлар сўз олиб, ўтган йилда партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб-ташвиқ қилиш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида O’zLiDeP томонидан ҳаётга татбиқ этилган ишлар ҳақида  гапирди.

Йиғилишда қуйи бўғин етакчиси Дилором Султоновага яна бир карра ишонч билдирилиб, қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1707
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гўровол МФЙ БПТ 2018-04-23 17:50:04

Партия нуфузини янада ошириш, кўзлаган мақсадларимизга эришишда фаолиятимизга янгича ёндашишимиз, ишни бугунги кун талабидан келиб чиқиб ташкил қилишимиз керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+