Улуғнорда энг зукко “O‘zLiDeP китобхони” аниқланди

16.03.2018, 18:20

Улуғнорда энг зукко “O‘zLiDeP китобхони”  аниқланди

O‘zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши “Ёшлар  қаноти” томонидан тумандаги Мингбулоқ агросаноат касб-ҳунар коллежида ўқувчи-ёшлар ўртасида  “O‘zLiDeP китобхони” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Икки қисмдан иборат тадбирнинг 1-қисми интеллектуал ўйин тарзида ташкил қилинди. “Зинама зина” йўналишидаги турли савол-жавоблар, мутолаа борасидаги қизғин баҳслар орқали “O‘zLiDePнинг энг зукко китобхони” аниқланди.

–Бугунги тадбир биз ёшларнинг китобхонликдаги билимларимизни синовдан ўтказиш билан бир қаторда китобнинг инсон камолотидаги ўрни нақадар беқиёс эканини яна бир карра намоён этди, – дейди зукко китобхон, коллеж ўқувчиси Машрабжон Меҳмонов. – Биз ёшлар ана шундай тадбирларнинг янада кўпроқ ўтказилиши тарафдоримиз. Бу борада O’zLiDeP бошқа ташкилотларга ўрнак бўлаётир.

Тадбирда сўз олган Халқ депутатлари Улуғнор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Гулчеҳра Бобожонова ҳамда партия туман Кенгаши ижрочи котиби Гавҳарой Абдувоситовалар партиянинг “Ёш либераллар” клуби, “Келажак депутатлари” гуруҳи тўғрисида ҳам атрофлича маълумот беришди. Тадбир иштирокчилари O’zLiDePнинг “Ёшлар қаноти” фаоли бўлишга даъват этилди.

Тадбирнинг 2-қисмида иштирокчилар ўртасида “Менинг севимли қаҳрамоним”, “Менинг севимли китобим” мавзуларида суҳбат ўтказилиб, ўқувчилар ўзлари ўқиган китоблари юзасидан фикр алмашдилар.

Тадбирда зукко китобхонларга партия Андижон вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Элёрбек АВУЛОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

ёшлар  билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+