“Уйчи обод замини” 12 нафар ёшни иш билан таъминлади

16.03.2018, 18:29

“Уйчи обод замини” 12 нафар ёшни иш билан таъминлади

O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши томонидан “Замонавий аёл – бунёдкор, етакчи” лойиҳаси доирасида “Уйчи обод замини” кўп тармоқли фермер хўжалигида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

–Бугун тадбиркор аёлларимиз сафи йил сайин кўпайиб бормоқда, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова. – Ҳозирда вилоятимизда беш мингга яқин хотин-қиз тадбиркорлик ва фермерлик билан шуғулланмоқда. Бу каби тадбирлардан кўзлаган мақсад тадбиркорлик ва фермерликка қизиқиши бўлган аёлларни аниқлаш, уларни ўз фаолиятларини бошлашларига кўмаклашишдан иборат.

 – Аёллар бандлигини таъминлашга қаратилаётган эътибор бизни янада шижоат билан ишлашга ундайди, – дейди “Уйчи обод замини” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Барно Мирзамова. – Айни чоғда фермер хўжалигимизда 65 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган бўлиб, шундан 27 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Дарвоқе, яқинда фаолиятимизни янада кенгайтириб, 12 нафар ёшни  иш билан таъминладик.

Тадбирда хотин-қизлар томонидан берилган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

                                             O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1518
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+