O‘zLiDePда валюта сиёсатини либераллаштириш масалалари муҳокама қилинди (ВИДЕО)

06.09.2017, 19:18

O‘zLiDePда валюта сиёсатини либераллаштириш масалалари муҳокама қилинди (ВИДЕО)

2017 йилнинг 6 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Чуқур ўйланган валюта ислоҳотлари бизнес муҳитини янада яхшилашнинг муҳим омили сифатида”мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда Президентимизнинг жорий йил 2 сенятбрда қабул қилинган “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти партия фаоллари, электорати - тадбиркор ва фермерлар ўртасида кенг муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида депутатлар, вазирлик ва идоралар, банклар вакиллари, экспертлар, тадбиркорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбати иштирокчилари Президентимизнинг ушбу Фармонини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда олдинга ташланган ниҳоятда катта қадам сифатида баҳолашди.

Чунки, ушбу Фармоннинг кучга кириши билан шу вақтгача мавжуд бўлиб келаётган валюта муносабатларига ҳаддан зиёд аралашув, ташқи савдо ва тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келган тенгсизлик ҳолатларига чек қўйилганлиги айтилди. Айниқса, экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини мураккаблаштириб келган, давлатнинг экспортни қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсати самарадорлигини чекланишига асосий сабаблардан бири бўлган ташқи муҳитга мослаштирилмаган курс сиёсатидан воз кечилганлиги мамлакат иқтисодиёти учун мисли кўрилмаган бурулиш сифатида баҳоланди.

Валюта сиёсатини эркинлаштириш юридик ва жисмоний шахсларга хорижий валютани эркин харид қилиш, миллий валютани айрбошлаш курсини фақат бозор механизмлари ёрдамида аниқлаш, экспорт хажмини ошириш, иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун зарур тадбиркорлик муҳитини яратиш борасида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистонда валюта сиёсатини эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тизимлилигига алоҳида эътибор қаратишиб, илғор бозор механизмларини босқичма-босқич жорий қилиб борилишига асосланган ушбу ёндошув бугунги кунга келиб юртимизда валюта бозорини либераллаштириш учун зарур шароит яратилишига, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олди олинишига асос яратганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга валюта тизимини ислоҳ қилиш иқтисодиётда нархларнинг ўзгаришини самарали назорат қилишни таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсатининг янги механизмларини йўлга қўйишни тақозо этиши тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

Давра суҳбатида иштирок этаётган экспорт блан шуғулланувчи бир қатор тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан курс ўзгариши билан улар фаолиятида юзага келган айрим масалалар ҳам ўртага ташланди. Хусусан, маҳсулотлар ва хизматлар нарҳи АҚШ долларида белгиланиб, Марказий банк курсида тўланадиган бир қатор йўналишларда нарҳларнинг кескин ошиши бизнес субъектлари махсулотлари таннархига таъсир қилиб, жаҳон бозорида рақобатбардошлигини йўқотмаслиги, ёки айрим бир Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархларнинг ўзгариши билан импорт маҳсулотлари олдида ўз жозибадорлигини йўқотиб қўймаслиги учун тегишли идоралар қандай чораларни режалаштираётганлиги тўғрисидаги саволлар шулар жуласидиндир.

 Саволларга Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа мутасадди идоралар вакилларидан тегишли жавоблар олинди.

Хулоса ўрнида давра суҳбати иштирокчилари мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида янги сифат даражасини очиб берган ушбу қадам аввало мамлакат раҳбарининг кучли сиёсий иродасидан, мамлакатни замонавий ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишга халақит қилаётган ҳар қандай тўсиқларни ҳеч бир муболағасиз бартараф этишга тайёрлигидан далолат бериши яна бир бор таъкидланди.

Мамлакат тақдири учун ниҳоятда муҳим, шу билан бирга мураккаб жараёнларда O‘zLiDeP фаоллари, барча партиядошлар, тадбиркорлар ва фермерлар қатлами раҳбаримиз атрофида бақамти туриб, садоқат билан ишлаши, олиб борилаётган сиёсатнинг ҳар бир соҳада муваффақият билан боришига ҳар ким ўз жойида, айниқса худудларда бор кучи билан ҳисса қўшиши лозимлигига чақирилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар қабул қилинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    605
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сулайман Ибрагимов-ЎзЛиДеП ҚР Кенгаши Ёшлар қаноти2018-05-15 19:59:48

Қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бериш бўйича қабул қилинган бу қарорга кўра соха ривожа ва қишлоқ хўжалиги иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Натижада фермер-дехқонларимиз халқимиз дастурхонага арзон ва сифатли махсулотлар етказиб бериши учун яна бир имконият.


Ғаниев Нурали Хамзалиевич Фурқат туман "Шабода-Н" ф/х БПТ раиси2018-05-15 17:52:41

Туманда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун техникалар етишмаслиги ҳозирги кунда муаммо эди. Юрт бошчимиз томонларидан чиқарилган ушбу қарор айни фермерлар кутган қарор булди. қишлоқ хужалиги техникасини ўз вақтида олиш буйича сансоларликларга бархам берилди .


Кораузак тумани Ерекеев Жапбарберген-депутат, "Генжемурат-ата" фермер хужалиги раиси2018-05-15 16:56:29

Туманда қишлоқ хўжалигини сўғориш учун техникалар етишмаслиги ҳозирги кунда долбзарб муаммо эди. Юрт бошчимиз томонларидан чиқарилган қарор айни фермерлар кутган қарор булди. Бу карор фермерларимиз учун катта имконият.


Ҳумоюн Мусажонов O'zLiDeP Сўх туман Кенгаши2018-05-15 16:02:58

Агротехника воситалари етишмаслиги сабабида туманда кўзланган натижага еришиш осон бўлмаяпти. Екин ҳосилларини вақтида суғориш йули билан даромадни ошириш мумкин. Лизинг кридитларига агротехнека воситаларини олиш жудаям қувонарли. Давлатимиз раҳбари томонидан қишлоқ хўжалигига қаратилаётган эътибор бизни електротимиз ҳисобланган фермерлар ғайратига ғайрат қушди.


Нодир Ботиров ЎзЛиДеП Сўх туман Кенгаши аппарат раҳбари 2018-05-15 15:57:21

Биздек вилоятнинг чекка ҳудудида жойлашган туманда қишлоқ хўжалигини сўғориш учун техникалар етишмаслиги ҳозирги кунда долбзарб муаммога айланган. Президентимиз томонларидан чиқарилган қарор айни фермерлар кутган қарор десак муболаға бўлмайди.


O`zLiDeP Нукус туман Кенгаши раиси У.Тулепов2018-05-15 15:36:51

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан чиқарилаётган Қарор ва Фармонлар ўз долзарблиги билан юртимиз тадбиркорларини кўнглидаги орзуларини рўёбга чиқармоқда. Албатта, юқоридаги Қарор хам Фермерлар учун айни муддао.


Байрам Искендеров O'zLiDeP Кегейли тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 15:33:38

2017 йилнинг январь-март ойларида атиги 71 дона трактор ишлаб чиқарилган. Жорий йилнинг дастлабки уч ойида эса бу кўрсаткич 432 донанини ташкил этган. 2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда трактор ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 маротабага ошди. Демак Мамлакатимиз Аграр Мамлакат экан фермерларимиз учун зарур булган карор кабул килиниди.


Т.Бекниязов-Канликул тумани депутатлик гурухи рахбари2018-05-15 15:30:12

«Техника фермернинг қул-қаноти» дейди халқимиз. Бугинги техниканинг жадал ривожланган даврида фермерларимизга замонавий техникалар етказиб берилишига эътобар қаратилганлиги, барча фермерларимизни қийнаб келаётган муаммоларга ечим бўлди.


Қосимжон Шопўлатов O`zLiDeP Хатирчи туман бўлими аппарат рахбари туман Кенгаши депутати2018-05-15 15:14:23

Юртбошимизнинг ушбу қабул қилинган қарори мамалакатимиздаги қишлоқ хужалиги ва қишлоқ хужалиги махсулотлари етиштирувчи фермерларга катта имкониятларга эга қушимча имтиёз ва енгилликдир бунинг натижасида барча қишлоқ хужалиги агротехник ишлари ўз вақтида амалга оширилишга замин яратади .Шунинг билан бир вақтда шахсий ёрдамчи хужаликлар ,дехқон хужаликлари ва томорқа эгаларига лизинг ёки имтиёзли кредит эвазига мини қишлоқ хужалиги техникалари олишга ёрдам курсатилса янада нур устига ало нур буларди


Фарход Холиқов O`zLiDeP Хатирчи туман бўлими аъзоси 2018-05-15 14:48:53

Ота боболаримиздан қолган бир нақл бор Иш қуролинг соз бўлса машаққатинг оз булар деган Юртбошимизнинг мазкур қарори айни муддао қишлоқ хужалиги техникасини ўз вақтида олиш буйича сансоларликларга бархам берилди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+