Сайёр қабул натижаси: Умиджон Зокиржоновга 16 ёшгача бўлган ногиронлик нафақаси белгиланди
17.03.2018, 18:54
2018 йил 10 февраль куни O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Оқдарё туманидаги “Янгиқўрғон” ва “Галларавот” МФЙда сайёр қабул ташкил этилган эди.
Сайёр қабулда “Галларавот” МФЙда яшовчи Малика Рустамова 3 ёшли фарзандининг ногиронлиги сабаб нафақа пули чиқариш учун 8 ойдан буён сарсон-саргардон эканини айтди. Ўша қабулда М.Рустамова ва мутасаддилардан бу масалани ҳал этишда ёрдам сўраган эди.
Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи Холида Худойбердиева ҳам фарзанди бетоб эканини айтиб, мутасаддилардан кўмак сўради.
Ҳар икки масала юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Таджиева томонидан Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраевга депутатлик сўрови юборилди. Натижада вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мазкур муаммолар ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
М.Рустамованинг ўғли Умиджон Зокиржоновга эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2009 йил 25 сентябрдаги 291-сонли буйруғи асосида 16 ёшгача бўлган ногиронлик нафақаси белгиланди ҳамда “Ўткир промиелоцетар лейкоз” ташхиси билан диспансер назоратига олинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун партия вилоят Кенгаши фаоллари ва депутатлик гуруҳи вакиллари томонидан амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар жойларда давом этмоқда.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг