Олимжон Асқаров ўз лавозимида қолди

17.03.2018, 10:57

Олимжон Асқаров ўз лавозимида қолди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан “Агроҳаёт суғурта” ДУКда фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг хисобот- сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бошланғич партия ташкилоти фаолиятига оид муҳим вазифалар кўриб чиқилиб, қуйи бўғин етакчиси Олимжон Асқаровнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, йиғилишда ҳисоботдан ташқари кун тартибига киритилган БПТ раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш, қуйи партия ташкилотининг 2018 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

– Партиявий ишларнинг самарадорлиги ўтказилган тадбирлар сонининг кўплиги билан эмас, балки, электорат фойдасига ҳал қилинган масалалар сони ва сифати билан ўлчанади, – дейди қуйи бўғин етақчиси О. Асқаров. – Шу боис, партиянинг асосий таянчи бўлган бошланғич партия ташкилотлари электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, хайрихоҳлар сафини кенгайтириш, кенг жамоатчиликка дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишдек масъулиятли вазифани бажаришга қаттиқ бел боғлашган. Энг муҳими, бундай хайрли ишлардан аҳоли мамнун.  

Тадбирда БПТ фаолиятини кенгайтириш бўйича галдаги вазифалар белгилаб олиниб, Олимжон Асқаров қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.

Э.АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+