O‘zLiDeP умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этмоқда (+ФОТО)

18.03.2018, 10:18

O‘zLiDeP умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этмоқда (+ФОТО)

Жорий йилнинг 18-19 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда бугун эрта тонгдан барча ҳамжиҳатликда ободонлик ишларига киришишди. Жумладан, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия ҳудудий ташкилотлари ходимлари ҳам  умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда.

Таъкидлаш керак, ҳашар кунлари мамлакатимиз бўйлаб 44 минг гектарга яқин майдонни ободонлаштириш ва тозалаш, 27 минг километрга яқин узунликдаги ариқ ва лотокларни тозалаш, 8 мингдан ортиқ қабристон, 760 дан зиёд зиёратгоҳ ва қадамжоларни ободонлаштириш, 18 миллионга яқин дарахтни оқлаш ва уларга шакл бериш, шу билан бирга, 12 миллионга яқин манзарали, 10 миллиондан ортиқ мевали кўчат, 14 миллиондан ортиқ гул кўчати ўтқазилиши режалаштирилган.

Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини ҳашар йўли билан таъмирлаш ва тартибга келтириш, эҳтиёжманд оила, ногирон ва ёлғиз қариялар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+