Хорижлик харидорларни йўқотяпмиз...(ми?)

23.03.2018, 11:07

Хорижлик харидорларни йўқотяпмиз...(ми?)

O‘zLiDeP экспорт соҳасига оид масалаларда тадбиркорлар ва ишбилармонлар фикрини билиш мақсадида “Facebook”ижтимоий тармоғидаги “O‘zLiDeP муҳокамага чорлайди” саҳифасида “Экспортни  кенгайтиришга нималар тўсиқ бўлмоқда?” мавзуида  мурожаат эълон қилди.

Айни пайтда мазкур мурожаатга жавоб тариқасида кўплаб фойдаланувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Сайтимизда ана шу муносабатларнинг айримларини ўқишингиз мумкин.  

Наманган шаҳридаги “Mustang Tekstil” МЧЖ иш юритувчиси Алишер Юнусов:

– Наманган вилоятидаги 500 га яқин тикувчилик корхоналарига дахлдор айрим муаммоларни тилга олмоқчиман. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарорининг 14-бандига биноан тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарига 2020 йилнинг 1 январига қадар солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, преференциялар белгиланган. Аммо мазкур қарор билан имтиёзли тарзда импорт қилинадиган маҳсулотларнинг ТНВЭД кодлари рўйхати тасдиқланмаган. Шу сабабли тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистонга зарур хомашё ва фурнитураларни олиб кириш имконияти чегараланиб қолаётир.

Яна бир масала. Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги фармойишининг 1-иловасига асосан енгил саноат корхоналари томонидан импорт қилинадиган товарлар рўйхати тасдиқланган. Бироқ 1-илова фақатгина “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси аъзоларига тааллуқли бўлиб, унда бож тўламай олиб кириладиган хомашёларга квота белгиланган. Муаммо тушунарли бўлиши учун бир ҳаётий мисолга мурожаат қиламан. Наманган вилояти бўйича 2017 йилда божхона орқали ТНВЭД коди 551219900 бўлган 11 млн кв.м. га тенг хомашё олиб кирилган. Юқорида тилга олинган фармойиш 1-иловасига мувофиқ бутун респуб­ликага (!) 2018 йилда 200 минг м.кв. ана шундай хомашё келтирилиши мумкинлиги белгиланган. Бу битта ТНВЭД кодга тегишли бўлган хомашёнинг ўтган йили Наманган вилоятига олиб кирилган миқдорининг атиги 1,8 фоизига тўғри келмоқда.

Мазкур омиллар ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши, иш ўринларининг тугатилиши, маҳсулот таннархининг қимматлашиши ва оқибатда хориждаги харидорлар йўқотилишига сабаб бўлаётир. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда тегишли норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиши зарур, деб ўйлайман.

21asr.uz

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+